UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0

02 дек 08:47
Янгиликлар

Теннис

Абдураимова Трнавада иккинчи ракеткага қарши 190 дақиқалик учрашув ўтказди

Словакиянинг Трнава шаҳрида теннис бўйича ITF W60 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли одимлаётган эди. Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ярим финал остонасида рейтингда ўзидан деярли икки юз поғона юқорида бораётган рақибасига уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

Теннисчимиз 1/4 финалда австралиялик Арина Родионовага қарши кортга чиқди. Уч соату 10 дақиқа давом этган драматик учрашувда турнирнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган Арина 5/7, 6/4, 6/4 ҳисобларида ғалаба қозониб, 1/2 финалга йўл олди. Нигина WTA рейтингида 246, Родионова эса 132-ўринни эгаллаб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг олтинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилган Абдураимова аввалига дунёнинг 443-ракеткаси ҳисобланган чехиялик Жесика Малечковани 6/7(6), 6/2, 2/1 (рақибаси баҳсни якунига етказа олмади) ҳисобида мағлуб этганди. Нимчорак финалда эса яна бир чех теннисчиси Анета Кучмовадан уч сетда устун келган эди - 6/0, 3/6, 7/5.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг