26 июл 16:50
Янгиликлар
Теннис
Абдураимова Вухандаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова Хитойнинг Вухан шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунига етган илк давра учрашувида хитойлик Зиюэ Санни мағлуб этди. Бир соату 3 дақиқа давом этган баҳсда Нигина рақибасидан 6:2, 6:4 ҳисобида устун келди.
Абдураимованинг иккинчи даврадаги рақибаси ҳам хитойлик теннисчи Ксинюн Хан бўлади. Турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Хан бугун илк босқичда ҳамюрти Шаншан Гуони 6:0, 7:5 ҳисобида енгди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар