UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

31 окт 07:40
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов кучли тўртликдан жой олган жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлди?

Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида ўтказилган Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Мукофот жамғармаси 400 000 АҚШ долларини ташкил этувчи "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақасида ёш гроссмейстеримиз, тезкор шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли дона сурди. 

Гуруҳда энг кўп очко билан 1/2 финалга йўл олган Нодирбек В квартетида иккинчи ўринни эгаллаган америкалик Хикару Накамурага ютқазиб қўйганди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Нодирбек жаҳон тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсенга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи партияда Абдусатторов номдор рақибини мағлубиятга учратган эди. 

Ҳал қилувчи финал учрашувида ФИДЕ байроғи остида ўйнаган россиялик Ян Непомняший ҳамда америкалик Хикару Накамура ўзаро тўқнаш келишди. Асосий партияларда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Чемпион номини аниқлаб берган қўшимча армагеддон партиясида оқ доналар ўйнаган Накамура ғалаба қозониб, Fischer Random йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

Накамура мусобақа ғолиби сифатида 150 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Иккинчи ўрин эгаси Ян Непомняший 85 000, 3-ўрин соҳиби Магнус Карлсен 55 000, 4-ўринни банд этган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 40 000 АҚШ доллари билан тақдирланди.


5-6 ўрин учун баҳс: Уэсли Со – Владимир Федосеев 1-3

7-8 ўрин учун баҳс: Маттиас Блубаум – Хёорвар Гретарссон 3-1


Мукофот пуллари тақсимоти:

1. 150,000 2. 85,000 3. 55,000 4. 40,000 5. 25,000 6. 20,000 7. 15,000 8. 10,000

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг