UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0

02 июн 15:04
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аброр Атабаев олтин, қолган тўрт курашчимиз бронза учун гиламга чиқади

Бугун Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бошланди.

Бугунги дастур доирасида юнон-рум кураши бўйича бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Равшан Рўзиқулов бош мураббийлигидаги юнон-рум курашчиларимиздан беш нафари кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган бўлди. 

67 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Атабаев 1/4 финалда қозоғистонлик Султан Ассетулини 9-0, 1/2 финалда эса эронлик таниқли полвон, амадаги жаҳон чемпиони Мейсам Далханидан сўнгги сониялардаги балл эвазига мағлубиятга учратди. Аброрнинг олтин медаль учун баҳсдаги рақиби грузиялик Жони Хетсуриани бўлади. 

60 кг вазн тоифасида бир йўла икки нафар курашчимиз Илҳом Баҳромов ва Муҳаммадқодир Юсупов иштирок этяпти. Қизиғи, улар кечки дастурда ўзаро учрашувда бронза медали тақдирини ҳал қилишди. 

Шунингдек, Жалгасбай Бердимуратов, Рустам Ассакалов ва ярим финалда ҳакамлар қарори қурбонига айланган Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медали учун кечалиган беллашувда гиламга чиқади.    

Медаль учун гиламга чиқадиган курашчиларимиз:

Олтин медаль учун

67 кг: Аброр Атабаев - Жони Хетсуриани 

Бронза медаль учун 

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Гиорги Тохадзе (Грузия)

60 кг: Илҳом Баҳромов - Муҳаммадқодир Юсупов 

87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Нурсултан Турсинов (Қозоғистон)  

97 кг: Рустам Ассакалов - Умалт Даудов (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг