UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

02 июн 22:52
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аброр Атабаев Қозоғистондаги рейтинг турнири ғолиби, қолганларда бронза

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.

Бундай тоифадаги турнирлар бир йилда тўртта ўтказилади. Бугунги дастур доирасида юнон-рум кураши бўйича бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Равшан Рўзиқулов бош мураббийлигидаги юнон-рум курашчиларимиздан беш нафари кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқди. 

Қувонарлиси, 67 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аброр Атабаев барча рақибларини мағлуб этиб, рейтинг турнири ғолибига айланди. У 1/4 финалда қозоғистонлик Султан Ассетулини 9-0, 1/2 финалда эронлик амадаги жаҳон чемпиони Мейсам Далханини, олтин медаль учун кечган баҳсда эса грузиялик Жони Хетсуриани 4-0 ҳисобида енгди. Атабаев шарафини қозоқ заминида Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.  

Эътиборга молик жиҳати, бронза медали учун кечган беллашувларда қолган барча курашчиларимиз зафар қучиб, улар ҳам шоҳсупага кўтарилишди. 60 кг вазн тоифасида бир йўла икки нафар курашчимиз Илҳом Баҳромов ва Муҳаммадқодир Юсупов рўбарў келишди. Ўзига хос ўзбек дербисида Юсупов 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медали соҳибига айланди. Шунингдек, Жалгасбай Бердимуратов, Рустам Ассакалов ва ярим финалда ҳакамлар қарори қурбонига айланган Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медалини қўлга киритди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси нуфузли рейтинг турнирининг биринчи куни 1 та олтин, 4 та бронза медалига эга чиқди. Эртага қолган 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.  

Медаль учун гиламга чиққан курашчиларимиз:

Олтин медаль учун

67 кг: Аброр Атабаев - Жони Хетсуриани 4-0

Бронза медаль учун 

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Гиорги Тохадзе (Грузия) 14-5

60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов - Илҳом Баҳромов 2-1

87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Нурсултан Турсинов (Қозоғистон) 3-1 

97 кг: Рустам Ассакалов - Умалт Даудов (Қозоғистон) 10-2

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг