UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0

20 окт 10:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Абу-Дабидан ёзамиз: UFC юлдузлари билан учрашув, россиялик ҳамкасбларнинг фикри ва бошқа таассуротлар

Хабарингиз бор, 22 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида UFC 280 турнири ўтказилади.

Юлдузли кардга эга бўлган мазкур турнирда ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов ҳам октагонга кўтарилади. Кечанинг марказий жангида эса россиялик Ислам Махачев ва Бразилия вакили Чарльз Оливейра енгил вазн чемпионлик камари учун ўзаро жанг қилишади. 

Olamsport.com сайти вакиллари ушбу турнирни бевосита мусобақа жойидан ёритиш мақсадида Абу-Даби шаҳрида бўлиб туришибди. Кетма-кет тадбирлар сабаб, турнир атрофидаги воқеликлар ҳақида ёзишга вақт бўлмади. Ана энди орада юзага келган бироз вақтдан фойдаланиб, турнир атрофидаги муҳит ва таассуротларни сиз билан бўлишмоқчимиз. 

18 октябрдан 19 октябрга ўтар кечаси тунда "Fly Dubai" компаниясига қарашли самолётда мегаполис Дубайга парвоз қилдик. Рейс вақти чўзилгани етмаганидек, Дубайга қўнишга оз вақт қолганида қуюқ туман сабаб 1 соат давомида Араб кўрфази атрофида айланиб қолди ва бизнинг "arrival" янада чўзилди. 

Бироз кечроқ бўлсада шаҳарга қўндик ва Дубайдан ўзимиз учун ажратилган автомобиль ёрдамида "Corniche Hotel" меҳмонхонасига йўл олдик. 

Дарвоқе, Тошкентдан Умра сафарига йўл олаётган ҳамюртларимиз билан бирга парвоз қилдик. Ўз навбатида, мусобақага йўл олаётганимизни билнан ҳожиларимиз мусобақада бизга, шунингдек юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Маҳмуд Мурадовни дуо қилиб, омад тилашди. 

Қизиқарли жиҳати, меҳмонхонага кирганимизда ҳамюртимиз, ММА жангчиси Жавоҳир Имомовни ҳам кўриб қолдик. У бугун, 20 октябрь куни ўтказиладиган UAE Warriors турнирида октагонга кўтарилади. Жангга оз муддат қолганда розилик берган Жавоҳир ҳам биз билан бир кунда, жангдан икки кун олдин Абу-Дабига етиб келди. Бугун у қозоғистонлик Улан Тамгабаевга қарши жанг қилиши лозим. Жавоҳир бир кун ичида ўзи учун вазн меъёрини бажара олди. Биз эса имкониятдан фойдаланиб, UAE Warriors турнирида жанг қиладиган спортчиларимизнинг иштирокига оид тафсилотлар билан сиз мухлисларни хабардор этиб турибмиз. Агар UFC тадбирлари ва уч нафар спортчимиз иштирокидаги жанглар вақти бир-бирига тўғри келиб қолмаса, ҳар икки тадбир тафсилотларини ҳам сайтимиз мухлислари учун ҳавола қиламиз. 

UFC 280 турнирида биз учун энг қизиқ бўлган персона - Маҳмуд Мурадов ҳам айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турибди. У бир неча кун олдин Польшадан Бирлашган Араб Амирликларига етиб келганди. Дубайда ўтган уч кундан сўнг Маҳмуд ҳам 19 октябрь куни Абу-Дабига келиб жойлашган. 

Ва албатта UFC 280 атрофидаги воқеликлар ҳақида. Кеча турнир олди медиа тадбирлари бошланди. Абу Дабининг Яс Оролидаги "Crown Plaza" меҳмонхонасида UFC юлдузлари ва журналистлар ўртасида мулоқот ташкил этилди. Унда биз ҳам савол билан Петр Янга мурожат қилдик. Куннинг иккинчи қисмида эса "Yas Mall" савдо марказида спортчилар очиқ машғулотларда қатнашишди. Барибир UFC мухлислар билан ишлашда умуман бошқача даража эканлиги кўриниб турибди. Бу ердаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бериш қийин.  Иштирокчилар ичида Ти Жей Диллашоу мухлислар учун совғалар улашди. 

Мазкур тадбир давомида ўзбекистонлик юртдошларимизни ҳам учратиб қолдик. Улар айни пайтда Абу-Даби шаҳрида таҳсил олаётган эканлар. 

Айтганча, тадбирлар давомида ОАВ фаолияти учун алохида зоналар ташкил этилган ва фақатгина ўша ерда тасвир ишларини олиб боришга рухсат этилади. Меҳмонхона йўлакчаси, ховлиси ва бошқа жойларда эса бу тақиқланган. Бу бўйича ташкилотчилардан икки маротаба огоҳлантириш олишга ҳам "улгурдик", 

ОАВ вакиллари учун махсус боғичлар тақдим этилмоқда. Бу махсус зоналарда тадбирни ёритиш ҳуқуқини беради


Тадбирлар давомида россиялик ҳамкасбларимизни ҳам учратиб қолдик. "ОАВ рўйхатини кўрганимда Ўзбекистондан ҳам журналистлар борлигини кўриб қолдим. Бу мен учун янгилик бўлди. Авваллари сизнинг мамлакатдан журналистлар бундай даражадаги турнирда қатнашишмаганди. Сизлар учун хурсандмиз", - деди россиялик ҳамкасбимиз. 

Сайтимиз бош муҳаррири Камолиддин Алимов ва Азиз Тўхтамуродов томонидан тайёрланган материалларни сайтимиз ва YouTube'даги каналимиз орқали кузатиб бораётган бўлсангиз керак. Дарвоқе, адашмасам ҳали ўзбекистонлик журналистлар бевосита UFC турнирларини воқеа жойидан ёритиб боришмаган. Бу борада биринчи бўлганимиздан хурсандмиз ва шунга яраша мухлислар учун қайноққина янгиликлар, суратлар ва албатта YouTube каналимиз орқали эксклюзив видеоларни етказиб боришни мақсад қилиб қўйганмиз.

Бугун Абу-Дабида UFC 280 турнири қатнашчилари иштирокида катта матбуот анжумани ташкил этилади. Унда UFC президенти Дана Уайт ҳам иштирок этади. Эртага эса вазн ўлчаш ҳамда face-to-face маросимини кузатамиз. 

Эслатиб ўтамиз, турнир 22 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Жанглар телеграмдаги UFC LIVE канали орқали жонли эфирда намойиш этилади. 


Камолиддин Алимов, Азиз Тўхтамуродов - Абу-Даби шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг