UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 июл 20:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ачилбай Раматов Токиога йўл олаётган боксчиларимиз билан учрашди

Яхши биласиз, 23 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон боксчилари эса анъанага кўра муҳим мусобақалар олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзилнинг ўзида олиб боришади. 

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Олимпиада ўтказиладиган шаҳар - Токиога жўнаб кетишади. Бугун эса Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов Олимпия ўйинларида қатнашадиган чарм қўлқоп усталаримиз ва уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Учрашув давомида Ачилбай Жуманиязович боксчиларимиздан умид катталиги, Олимпиада вақтида айнан боксчиларимиздан медаллар кўпроқ кутилишини таъкидлади. 

Қолаверса, федерация раҳбари руҳий тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бутун дунё боксчилари ўзбекистонлик йигитларга қарши бошқача кайфиятда жанг қилиши ҳақида гапирди. Токиодаги баҳсларда қатнашадиган терма жамоамиз вакилларига ўз тавсияларини берди. 

Шунингдек, учрашувга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ҳам ташриф буюришди ва терма жамоамиз аъзолари билан суҳбатлашишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 июл 13:49:46
Nuriddin 77
Elnur Sanjar Fanat kabi lattalar qolgan bokschilarga ruhiy tasir ōtkazmasa bōldi 4 ta oltin kutib qolaman xudo xolasa
   
04 июл 13:11:01
Judo 1
Achilboy Jumaniyazovich va bokschilarimizga omad, muvaffaqiyat tilaymiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг