UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0

17 мар 08:04
Янгиликлар

Тадбирлар

ADAMS тизимида ишлаш бўйича МОҚ ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади

Теглар :  ADAMS
Халқаро антидопинг агентлиги томонидан йўлга қўйилган ADAMS тизими билан ишлашда нафақат ўзбек, балки жаҳон спортида муаммолар юзага келмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан Қўмита қошида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган асосий спортчиларимизнинг ADAMS тизимидаги шахсий профилини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди ва у ўз фаолиятини бошлади. 

Бу борада МОҚ, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар мутасаддилари билан ўтган онлайн учрашувда маълум қилинди. ZOOM платформасида ўтган тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги РСТИАМ директори Абдушукур Садиков, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этишди.

“Токио Олимпиадаси ҳам яқин қолди. Ҳозир барчамиз лицензион мусобақаларга ва Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқдамиз. Токио-2020 сари финиш тўғри чизиғига келган пайтимиз бу борада муаммоларнинг пайдо бўлиши йиллар давомида қилаётган катта меҳнатимизни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас. Шу боис барчангиздан МОҚ қошида тузилаётган ишчи гуруҳ билан доимий алоқада бўлишингизни, спортчиларнинг ADAMS тизимида кўрсатилган маълумотлари ўз вақтида янгиланиб борилишини назорат қилишингизни сўраймиз”, – деди Шерзод Ташматов.

МОҚ қошида тузилган ишчи гуруҳга 2 нафар мутахассис бошчилик қилади. Уларнинг асосий вазифаси ADAMS тизимига киритилган спортчиларимизнинг қаерда эканликлари ҳақида доимий маълумотга эга бўлиб туриш, белгиланган ҳудудда ўзгариш бўлса, дарҳол уни атлетимизнинг профилида ҳам янгилашдан иборат бўлади. Учрашувда ҳар бир федерацияга ушбу ишчи гуруҳ билан ишлаш бўйича масъул вакил бириктириш борасида кўрсатма берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг