UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

07 сен 08:23
Янгиликлар

Оғир атлетика

Адҳамжон Эргашев: "Баъзида хато ҳам қилиб туриш керак" + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг биз учун илк кунги баҳсларида ҳамюртларимиздан Жамила Панфилова ва Адҳамжон Эргашев медаллар учун супачага чиқишди. Лекин ҳар икки атлетимиз кўрсатган натижалар медаллар учун кутилганидан ҳам кам бўлди. Айниқса, Эргашев ўз имконияти даражасидан анча паст ҳаракат қилди. 

61 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачимиз даст кўтаришда 126, силтаб кўтаришда 160, умумий ҳисобда 286 кг натижа кўрсатди. Балки, Адҳамжоннинг Ар-Риёдга мусобақадан бир кун олдин етиб боргани ҳам натижага таъсир ўтказгандир. 

"Баъзида хато ҳам қилиб туриш керак. Биз кутмаган кунлар кутилмаганда келади, Ин Ша Аллоҳ", - дея ўзининг Инстаграм саҳифасида суратлар ва унинг остида изоҳ қолдирган Эргашев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг