UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

20 апр 07:24
Янгиликлар

Оғир атлетика

Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Қувонарлиси, мусобақанинг кечаги кунида терма жамоамиз аъзоси, -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев иккита медалга эга чиқди.



Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида дастлабки икки уринишда муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, ниҳоят сўнгги уринишда 140 кг тошни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди.

Силтаб кўтариш машқида эса ҳамюртимиз ишончли ҳаракат қилди ва ўз иштирокини 176 кг натижа билан якунлади. Шу оғирликнинг забт этилиши унга силтаб кўтариш машқи ва икки кураш баҳсларида бронза медалларини тақдим этди.

Ушбу вазн тоифасида катта олтин медаль Хитой вакили Лижун Ченга насиб этди. У якунда ўз ҳамюрти Минхао Хуангни бор-йўғи бир килога ортда қолдирди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати

Эркаклар, -67 кг вазн тоифаси:

1. Лижун Чен (Хитой) – 333 кг (153 кг + 180 кг)

2. Минхао Хуанг (Хитой) – 332 кг (155 кг + 177 кг)

3. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 316 кг (140 кг + 176 кг)

Шу тариқа пойтахтимиз мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 5 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурда Оғабек Нафасов кумуш (даст кўтариш), Муаттар Набиева эса кумуш (даст кўтариш) ва бронза (икки кураш) медалларига сазовор бўлишган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг