UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

03 апр 07:55
Янгиликлар

Таэквондо

African Para Taekwondo Open турниридаги муваффақият+ФОТО

Руанда давлатининг Кигали шаҳрида Пара Таэквондо бўйича иккинчи Африка Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада 17та мамлакатдан 44 нафар спортчи даянга чиқди. Улар орасида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи - Сарваржон Обиджонов, Санжарбек Мухторов, Зиёда Исоқова ва Фарҳод Мамазиеёв ҳам бор эди.


Қувонарлиси, Ўзбекистон Пара таэквондо терма жамоаси аъзолари Африка Очиқ чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди. Ҳамюртларимиз 2та олтин ва 2та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди.


Фарҳод Мамазиеёв финал баҳсида Конго Демократик Республикаси спортчисини 9:1 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Зиёда Исоқова эса финал баҳсида олтин очко эвазига марокашлик рақибасини 1:0 ҳисобида енгди. 

Маълумот учун, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари дастуридан пара таэквондо ҳам ўрин олган. Африка Очиқ чемпионати ғолиблари ана шу Паралимпия ўйинлари учун қимматли 20 рейтинг очкосини қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг