UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

02 янв 18:31
Янгиликлар

Шахмат

Афруза FIDE рейтингида 14-ўринда, Умида эса 51 поғона пастлади

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Жумладан, 20 ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтинги ҳам янгиланди. Январь ойи учун мўлжалланган Топ-100 рейтингидан ўтган ойда бўлгани сингари 2 нафар ўзбекистонлик шахматчи қизлар жой олишди. Фақат фарқи шундаки, улар декабрь ойи рейтингида Топ-30`таликка киришганди. 

Афруза Ҳамдамова (2327) ўтган ой билан таққослаганда, бир поғона юқорилаб, 14-ўринни эгаллаб турибди. 14 ёшли шахматчи қизимиз декабрь ойида Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон чемпиони деган унвонга сазовор бўлганди. 

Яна бир истеъдодли шахматчимиз Умида Омонова (2124) эса 79-поғонага тушиб кетди. У ўтган ойда 2257 пункт балл билан рейтингнинг 28-поғонасидан жой олган эди. 

Йигирма ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтингида Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон, 2472) пешқадамликни сақлаб қолди. Ҳиндистонлик Сараю Велпула (2444) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, россиялик Лея Гарифуллина (2422) учинчи ўринга кўтарилиб олди. У ўтган ой рейтингида 4-ўринда қайд этилганди. 


FIDE 20 ёшгача шахматчи қизлар рейтинги (Топ-10):

1. Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон, 2472)

2. Сараю Велпула (Ҳиндистон, 2444)

3. Лея Гарифуллина (FIDE, 2422)

4. Дивия Дешмуҳ (Ҳиндистон, 2420)

5. Юксин Сонг (Хитой, 2405)

6. Меруерт Камалиденова (Қозоғистон, 2381)

7. Элин Ройберс (Нидерландия, 2381)

8. Алисе Ли (АҚШ, 2379)

9. Шри Савитҳа (Ҳиндистон, 2363)

10. Йи Нинг Чен (Хитой, 2363)


Ўзбек шахматчиларининг рейтингдаги ўрни:

14. Афруза Ҳамдамова (2327)

79. Умида Омонова (2124)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг