UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

25 июл 18:19
Янгиликлар

Бошқалар

"Афсоналар водийси"да қўл жанги бўйича "Президент кубоги" турнири ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” амфитеатрида қўл жанги бўйича “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” учун профессионаллар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Томошабинлар оқшом доирасида профессионал файтерлар иштирокидаги 6 та жангга гувоҳ бўлишди. Халқаро турнирнинг марказий жангида ҳамюртимиз Жаҳонгир Жумаев россиялик тажрибали ва шу билан бирга анча таниқли спортчи Нурмуҳамед Бесланеевга қарши баҳс олиб борди. 80 кг вазн тоифасида ташкил этилган ушбу жанг камар учун кечди. Беш раундлик жангнинг биринчи раундидаёқ Жумаев рақибини оғритиш усули билан мағлубиятга учратди. 

Қолган жангларга тўхталадиган бўлсак, профессионаллар ўртасидаги оқшомнинг илк баҳсида ҳамюртимиз Ҳусниддин Сатторов тожикистонлик Осимбек Мўминбековни биринчи раунднинг 50-сониясида оғритиш усулида таслим этди. 

Иккинчи жангда вакилмиз Гулжаҳон Норматова қозоғистонлик Ахмет Кимбатни уч раунд тўлиқ давом этган беллашувда очколар ҳисобига кўра енгди. Навбатдаги жанг 67 кг вазнда ўтказилди ва унда Наманган ўғлони Шаҳобиддин Турсунов германиялик Асет Аскаровни иккинчи раундда бўғиш усулида мағлуб этди. 

Турнирнинг тўртинчи беллашувида 80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Оғабек Қодиров молдовалик Михай Котруцэ билан ўзаро рақобатга киришди. Ушбу баҳс қизғин курашлар остида кечди ва якунда Қодиров очколар ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Мусобақанинг қизиқарли жангларидан бири 57 кг вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони Ғиёсиддин Жамолиддинов ҳамда грециялик Христос Ларос ўртасида кечди. Ҳамюртимиз бироз кутилмаганда, жангнинг учинчи сониясидаёқ рақибини оғритиш усулида мағлубиятга учрата олди. 

"Президент кубоги" турнирининг якуний ҳисоби 6-0! Ўзбекистонлик қўл жанги усталари 6 та жангнинг барчасида рақибларидан устун келишди. Ғиёсиддин Жамолиддинов ва Жаҳонгир Жумаев 5000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Қолган тўрт нафар ғолиб спортчиларимиз 3000 долларга эга чиқишди. Мағлуб қўл жанги усталарига эса 2000 доллар тақдим этилди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг