UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0

07 мар 13:49
Янгиликлар

Гимнастика

Афсонавий Чусовитина бошчилигидаги гимнастларимиз Жаҳон кубогидан қайтиб келишди

Хабар берганимиздек, 2-5 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 30та давлатидан энг кучли гимнастлар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Қувонарлиси, мусобақада ўзбек спортининг афсонаси, Олимпиада ўйинларида 8 маротаба қатнашган тарихдаги ягона гимнастикачи Оксана Чусовитина етакчилигидаги бир гуруҳ спортчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.


Жумладан, Жаҳон кубогининг таяниб сакраш машқларида яқинда 47 ёшга кирадиган фахримиз Оксана Чусовитина энг яхши натижа қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Ўткирбек Жўраев ҳамда Ҳабибулло Эргашев финал босқичида муносиб қатнашди ва кучли саккизликдан жой олишди.

Бугун тунда, 6 мартдан 7 мартга ўтар кечаси соат 02:00да спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Шавкат Умурзоқов, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.


Унда сўзга чиққан вазир ўринбосари Ш.Маҳмудов Оксана Чусовитинани яна бир бор ажойиб ғалаба билан табриклаб, Жаҳон кубогида қайд этилган натижани Осиё ўйинларида ҳам такрорлашига ишонч билдирди ва ушбу кўрсаткич билан ҳамюртимиз Осиё ўйинлари шоҳсупасига кўтарилиши учун етарли бўлишига умид қилишини таъкидлаб ўтди.


«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Шавкат Умурзоқов ҳам Оксана Чусовитина спортимиз фахри эканлигини таъкидлаб, унга келгусида ҳам омад ёр бўлишини билдирди.

Ўз навбатида тадбирнинг бош қаҳрамони бўлмиш О.Чусовитина бундай юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, фаолиятини Ўзбекистон учун медаль ютгач якунлашини айтин ўтди.

Тадбир якунида афсонавий спортчимиз ОАВ ходимларига интервью берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг