18 июл 07:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Афсонавий Дон Кинг билан ишлаган Мамажонов 22-жангини Нью-Йоркда ўтказади
Профессионал боксдаги фаолиятини бир неча йилдан бери АҚШда олиб бораётган ҳамюртимиз Баҳодир Мамажонов ўзининг навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.
Ўз вақтида афсонавий промоутер Дон Кинг билан бирга ишлашга муваффақ бўлган Мамажонов 19 август куни Нью-Йоркда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Мамажоновнинг бизга хабар беришича, айни пайтда унинг жамоаси бир неча рақиблар билан музокара олиб боряпти. Тез орада рақиб номига ойдинлик киритилади. Бу Баҳодирнинг профессионал рингдаги 22-жанги бўлади. Мамажонов 21та жангдан 19тасида ғалаба қозонган. Мағлубиятлар сони 2тани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз сўнгги жангини шу йилнинг 20 февраль куни Жильберт Венегасни мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар