11 дек 08:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Афсонавий Дон Кинг бугун Москвага ташриф буюради
Афсонавий промоутер Дон Кинг ҳамда канадалик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Бермэн Стиверн (25-2-1, 21 KO) бугун Москвага келади.
13 декабрь куни “Ренессанс Монарх Центр” меҳмонхонасида 17 декабрга белгиланган жанг олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Бокс оқшомининг ўзи Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.
“Екатеринбург-ЭКСПО” халқаро кўргазмалар саройида ўтказиладиган бокс кечасининг марказий жангида россиялик Александр Поветкин (30-1-0, 22 KO) айнан асли келиб чиқиши гаитилик бўлган Бермэн Стивернга қарши рингга кўтарилади.
Бўлажак жанг ғолиби Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) йўналишининг вақтинчалик чемпиони мақомини қўлга киритади. Бу чемпион эса мазкур йўналишнинг тўлақонли чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер билан жанг ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ҳавола :
Фикрлар