03 окт 16:51
Янгиликлар
Афсонавий ҳакам, "Олтин ҳуштак" соҳиби Тоҳир Ғуломов 60 ёшда!
Тоҳир Ғуломов 1961 йил 3 октябрь куни таваллуд топган. Тоҳир ака фаолияти давомида Пекин, Рио ва Токио Олимпия ўйинлари, 23 та жаҳон чемпионати, 23 та Осиё чемпионати, 6 та Осиё ўйинларида ҳакамлик қилган. Халқаро турнирлар сонини бугунги қаҳрамонимизнинг ўзи ҳам билмаса керак. Тоҳир Ғуломов 2014 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши рефериси деб топилиб, “Олтин ҳуштак” соҳибига айланган. Шуннигдек, “Миллий спорт мукофоти-2019” танловида “Йилнинг энг яхши ҳаками” номинациясида ғолиб бўлган.
Фурсатдан фойдаланиб, Тоҳир Ғуломовни бугунги шукрона кунлари билан муборакбод этамиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар ва набиралари роҳатини узоқ йиллар давомида кўриб юришларини тилаймиз.
Фикрлар