UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Ҳумоюн Тўхтамуродов Оpen FC билан шартнома тузди + ФОТО 0 18:48Соболенко Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этмайди 0 18:25BoxRec нашри P4P рейтингини янгилади. Исроил Мадримовнинг рақиби ҳали ҳамон етакчи! 0 18:02"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди 0 17:38UFC чемпионлик жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР 0 17:16Terra Wortmann Open. Хуберт Гуркачда қийин ғалаба 0 16:45Ўрта вазн тоифасининг келажаги сифатида қаралаётган жангчига рақиб берилди 0 16:16Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум 0 15:43Украинанинг Париж-2024 Олимпиадаси учун таркиби маълум 0 15:20Раоничга 47 та эйс ёрдам берди 0 14:58Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида гапирди 0 14:35«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади 0 14:12Қозоғистонлик UFC жангчиси: "Менинг даражам - Топ-5" 0 13:41"Бостон" чемпионлик бўйича "Лейкерс"дан ўтиб кетди 0 13:20Дана Уайт Жон Жонс қачон октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0

21 авг 20:04
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Афсонавий хоккейчи Вячеслав Фетисов Ўзбекистонга келади

23-24 август кунлари Тошкентдаги кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади.

Мусобақада Тунги хоккей лигасининг доимий иштирокчиси, Россиянинг «Премьер» жамоаси ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган «Тошкент» ва «Ҳумо» клублари фахрий хоккейчилари қатнашади.

Турнир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон хоккей федерацияси ва «Тошкент» хоккей клуби ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Қизиқарли оммабоп томошалар билан бойитилган тантанали очилиш маросими 23 август куни соат 15:00 да муҳташам “Humo Arena” муз саройига туташ ҳудудда ўтказилади. Шу куни «Премьер» ва «Тошкент» жамоалари аъзолари дастлабки учрашувда куч синашади. 24 август куни соат 12.00 да россияликлар «Ҳумо» жамоасига қарши муз устига тушади.

Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати тақдим этилган маълумотга кўра, "Премьер" клубига 2005 йилда афсонавий хоккейчи Вячеслав Фетисов ташаббуси билан асос солинган. Бугунги кунда мазкур халқ жамоаси таркиби хоккейга меҳр қўйган, бир-бирини нафақат муз устида, балки майдон ташқарисида ҳам доимо қўллаб-қувватлайдиган инсонлардан иборат. Аввалига "Премьер" хоккей клуби ўз олдига спорт мусобақаларида иштирок этишни мақсад қилиб қўймаган эди. 

Шунга қарамасдан, 2010 йилга келиб жамоа ҳаваскор хоккей клублари ўртасида ўтказиладиган турнирларнинг доимий иштирокчисига айланди. 2015/2016 йилги мавсумда "Премьер" жамоаси Тунги хоккей лигаси фестивали бешинчи саралаш босқичи мунтазам чемпионати якунида энг юқори натижа кўрсатди. Плей-офф натижаларига кўра ҳам "Орзулар лигаси" (Иккинчи дивизион)нинг 18+ дивизионида 1-ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг