25 апр 20:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Агар Мэйвезер қайтганида, Альварес уни мағлуб эта олган бўларди"
Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Амир Хан Мэйвезер ва Сауль Альварес ҳақидаги эҳтимолий реванш ҳақида гапирди.
"Канело ҳақиқий маҳлуқ. Агар Мэйвезер қайтиб, Альварес билан жангга рози бўлса, ўйлайманки Сауль уни мағлуб этади. У боксчи сифатида улғайди ва кучайди. Эндиликда у ажойиб жангчи", - деди Хан.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Флойд Мэйвезер 23 ёшлик Сауль Альваресни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди. Қайд этиш лозимки, ўшанда ҳакамлардан бири дуранг натижани ҳам қайд этганди.
Ҳавола :
Манба : Sky Sports
Фикрлар