UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0

12 янв 17:01
Янгиликлар

Шахмат

«Агар шу кетишда давом этса, мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман». Ўзбекистон тарихидаги энг ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров тушунарсиз тақиқлар ва федерациянинг эътиборсизлиги ҳақида (видео)

Жавоҳир Синдоров — бу исм-шарифни жуда кўпчилик эшитган бўлиши мумкин.

Жавоҳир Синдоров — бу исм-шарифни жуда кўпчилик эшитган бўлиши мумкин. Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлик вақтида учинчи гроссмейстерлик талабини бажариб, 2018 йилда дунё шахмати тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланганди.

Жавоҳир Синдоров «Дарё» мухбири билан суҳбатда мамлакат шахмат федерациясининг эътиборсизлиги, фаолиятини эрта якунлаган шахматчилар ва федерацияни алмаштириш масаласи ҳақида сўз юритди.

Беш ёшимдан буён шахмат билан шуғулланаман. Уч нафар укамдан иккиси ҳам шахмат билан шуғулланган. Оиламда профессионал шахматчилар бўлмаган, бу спорт турига мени бобом олиб кирган, отам эса мени ҳар доим қўллаб-қувватлаган.

2018 йилда шахмат тарихидаги энг ёш иккинчи гроссмейстерга айланганман. Албатта, бу натижага эришиш йўлида машаққатли меҳнат қилганман, жуда қийин бўлган. Унвонни қўлга киритганимдан кейин мени Ўзбекистонда жуда яхши кутиб олишган. Кеч бўлишига қарамай барча яқинларим, устозларим, телевидение ходимлари ва мухлислар аэропортга чиққан. Ўша вақтда менга Президент томонидан уч хонали уй калити топширилган.

Чет эл мусобақаларига ўзининг ёнидан харажат қилиши ва федерациянинг эътиборсизлиги ҳақида

Профессионал шахматчи йилига камида 9 ёки 10 та халқаро мусобақада иштирок этиши керак бўлади. Бунинг бир ёки иккитаси Ўзбекистонда бўлиши мумкин, қолган барча мусобақалар чет элда бўлиб ўтади. Гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиш учун йилига 9-10 та чет эл мусобақаларида қатнашишга тўғри келган. Бунга кетадиган харажатнинг барчаси оилам томонидан қопланган. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан менга ҳеч қандай моддий ёрдам берилмаган.

Рекордни янгилаганимдан кейин ҳам шахмат федерацияси томонидан ҳеч қандай эътибор бўлмади. Улар фақатгина федерация расмий сайтида мени табриклаш билан чекланди.

Тушунарсиз сабабларга кўра Президент совғаси — автомобилдан қуруқ қолгани ҳақида

Гроссмейстерлик унвонини қўлга киритганимда бир ой ўтар-ўтмас олти кишидан иборат Ўзбекистон шахмат терма жамоаси билан 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат Олимпиадага бордик. У ерда кучли рақиблардан устун келган ҳолда, Ўзбекистон тарихида биринчи марта Олимпиада чемпионлигини қўлга киритдик. Бизни Тошкентда тантанали равишда кутиб олишди. Кейинроқ қатнашчиларга Президент совғаси — автомобиллар топширилди. Лекин мен ва жамоадошим Ситора Сапарова ҳатто тақдирлаш маросимига чақирилмадик ҳам, қолган қатнашчиларнинг барчасига автомобиль совға қилинди. Федерация нима учун биз иккимиз маросимга чақирилмаганимизни изоҳсиз қолдирди.

Тақиқлар, тақиқлар...

2019 йилда Ёшлар Иттифоқи кўмагида Синдоров Жавоҳир Кубоги мусобақасини ташкил қилдик. Унда қўшни мамлакатлардан ҳам ёш шахматчилар келиб иштирок этди. Лекин негадир, айрим тенгдошларим бу мусобақада қатнаша олмади. Кейинчалик суриштирсак, шахмат федерацияси томонидан оғзаки тақиқ қўйилган экан.



Федерацияни алмаштириш борасида


Албатта, чет эл федерацияларидан қатор таклифлар келган. Бироқ мен Ўзбекистон ўғлони сифатида ўз юртимни ҳимоя қилгим келади. Агар шахмат федерация томонидан бундай тўсқинликлар бўлаверса, у ҳолда Гулруҳбегим Тоҳиржонова сингари федерациямни алмаштиришимга тўғри келади. Аммо мен буни хоҳламайман. Шунчаки бизга ҳам озгина эътибор берилишини истаймиз.

Мисол учун Ҳиндистон федерацияси оддийгина Опен мусобақасига 70 нафар шахматчисини барча харажатларни қоплаган ҳолда юборди. Бу ерда эса туғишган укам Исломбек Синдоров олти карра Осиё чемпиони, икки карра Жаҳон чемпиони бўлишига қарамай мана шу эътиборсизлик сабаб фаолиятини муддатидан аввал якунлади.

Бошқа федерацияларда йилига юзлаб мусобақалар ташкил этилади, Ўзбекистонда эса — битта халқаро мусобақа. Биз ўз даражамизни сақлаб туришимиз учун кўплаб мусобақаларда қатнашишимиз керак, уларнинг кўпи эса чет элда бўлади ва харажатларни ўзимиз қоплашимиз керак. Шу сабаб мен таниган кучли шахматчилар, гроссмейстерлар Темур Гареев, Антон Филиппов (Филиппов федерация эътиборсизлиги сабаб Қозоғистонга кетган), Темур Кўйбакоров ва бошқалар ўз федерациясини алмаштиришга мажбур бўлган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда жуда кўплаб ёш иқтидорлар ўсиб келмоқда. Агар улар ҳам эътиборсиз қолдирилса, худди укаларим ва бошқа кўплаб шахматчилар каби фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлади.

Жавоҳир Синдоров, гроссмейстер

Жавоҳир Синдоров — 2005 йилнинг 8 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Жавоҳир уч карра Ўзбекистон чемпиони, олти карра Осиё чемпиони ва беш карра Жаҳон чемпиони. У 2018 йилда учта гроссмейстерлик шартларини бажариб, жаҳон тарихидаги иккинчи энг ёш (12 ёш 10 ойлик 8 кунлик) шахматчига айланган. Кейинчалик Жавоҳирнинг рекордини ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (12 ёш 7 ойлик 17 кунлик) янгилади. Айни дамда Синдоров дунё шахмати тарихидаги учинчи рақамли энг ёш халқаро гроссмейстер бўлиб турибди.

Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Кейинчалик блогер Азиза Умарова шахматчилар оиласи ва федерация ўртасидаги совуқ муносабат ҳақида мақола эълон қилди. Бунга жавобан федерация раддия билдирди. Федерация ушбу хабарлар фонида ОАВда эълон қилинган мақолаларни бир ёқлама деб баҳолаган. Шунингдек, терма жамоадан чиқиб кетиш фикри спортчининг ўзига тегишли экани ва бунда бошқаларни айбдор қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Кейинроқ опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова ва Хулкар Тоҳиржонова Шахмат федерациясининг раддиясига муносабат билдириб, «Шахмат федерацияси устимиздан мағзава ағдарди» деганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг