UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0

13 окт 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Агар у бўлмаганида, мен ўлардим». Тайсон Фьюри рафиқаси билан омадли эди: у уни ўз жонига қасд қилишдан қутқарди, энди улар 10 фарзанднинг ота-онаси бўлишни хоҳлайдилар

Уайлдер билан жангдан сўнг Фьюри ғалаба сири ҳақида гапирган эди.

Аслида Тайсонининг муваффақиятининг ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, унинг рафиқаси Пэрис бор!

Чемпионнинг вафодор ҳамроҳи.

Тайсон Фьюри - ўтган ҳафтанинг асосий одами! У Деонтей Уайлдерни мағлубиятга учратиб, ўз вазн тоифасидаги қирол мақомини мустаҳкамлаб олди. Бутун фаолияти даврида - ва хатто олдин ҳам, айниқса омадсизликка учраган чоғлари рафиқаси Пэрис унинг ёнида бўлган. Уларнинг ҳикояси Тайсонга катта таъсир кўрсатган махсус сюжетдир.

Тайсон Фьюри ва Пэрис ўсмирлик чоғларида дўстларининг тўйида учрашишган. Қиз 15 ёш, бўлажак бокс юлдузи 18 ёшда эди. Бу бир қарашдаги севги эмас эди, лекин бир йилдан сўнг Пэрис Тайсонни туғилган кунига таклиф қилди. Шундан сўнг эса улар дам олиш кунларини бирга ўтказа бошладилар.

Фьюри каби Пэрис ҳам ирланд кўчманчиларининг қизи эди (одатда лўлилар деб аталади) ва у 16 ёшга тўлганида улар учрашишни бошладилар.

«У менинг биринчи йигитим эди, чунки 16 ёшгача ҳеч ким билан учрашолмасдим. У мен кўрган ягона эркак. Тайсон бутун ҳафта давомида бокс залида машғулот ўтказарди ва дам олиш кунлари биз учрашардик. Мен ҳар доим учрашувимиздан хурсанд бўлардим», - деб эслайди қиз.

Пэрис 18 ёшга тўлганида, у ва Тайсон турмуш қуришди. Тўйдан 13 йил ўтди ва ҳозир эр-хотин олти фарзандни тарбияламоқда. Кенжа фарзанд шу йилнинг август ойида туғилган ва қизалоқ ўлим билан курашаётганди: чақалоқ - Афина реанимацияга ётқизилган, Тайсон Инстаграм фойдаланувчиларидан қизи учун ибодат қилишни сўраган эди.

Яхшиямки, ҳаммаси яхшилик билан тугади, лекин Пэрис жуда ҳавотирда эди ва у ҳали ҳам яна фарзанд дунёга келтиришни хоҳлайдими, йўқми. У шу ҳақида ўйларди (дастлаб эр-хотин 10 нафар фарзандли бўлишни режалаштирган).

«Афина ҳозир яхши, лекин бу яхшигина стресс эди. Мен буни яна бошдан кечиришни хоҳламайман. Аммо, мен ҳали ҳам болаларим кўп бўлиши мумкин деб ўйлайман».

Бироқ, Фьюрининг оиласи фожиа билан биринчи марта тўқнаш келиб тургани йўқ. 2014 йилда, Фьюри Владимир Кличкони мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлишидан бир йил олдин, Пэрис фарзандини муддатидан олдин дунё келтирганди. Ўша пайтнинг ўзида Тайсоннинг амакиси касалхонада вафот этганди.

«Мен бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаганман, лекин рафиқам Пэрис ҳали олти ойлик чақалоқни дунёга келтирди. У туғилганда мен ўша ерда бўлишим керак эди. Биз шифохонанинг бир бўлимида эдик, амаким Хьюи эса бошқа бўлимида дунёни тарк этди. Бу 2014 йилнинг охири эди ва мен буларни унутишга ўзимни мажбур қилдим. Буни миямдан чиқариб ташлашим керак эди», - деди Тайсон.

Эр-хотин 2015 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда янада оғир инқирозни бошдан кечиришди. Ўшанда Фьюри жаҳон чемпиони бўлган ва даҳшатли тарзда тушкунликка тушиб қолган - Тайсон спортни ташлаб, гиёҳвандликка берилиб, жуда семириб кетганди. Бу ҳақиқий фалокат эди, чунки боксчи биполяр бузилишидан (руҳий ҳасталик) азият чекади ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйларди.

«Кличко билан жангдан сўнг у деярли тушкунликка тушиб қолди. Эртаси куни мен нимадир нотўғри эканлигини тушундим. У ҳозиргидан бошқача гапирди, оддий бахтли одамдек. Тайсон боксга қайтмайди шекилли деб ўйлардим, чунки у доимо такрорларди: «Мен ҳеч қачон бундан ортиқ юқорига кўтарила олмайман».

У қаттиқ тушкунликка тушди ва ҳаётнинг маъносини кўрмади. Мен Тайсонга айтдим: «Сизда яшаш учун фарзандларингиз бор. Сизда биз бор, сиз биз учун яшашингиз керак». Ва у жавоб берди: «Аммо мен яшашни хоҳламайман».

Мен, унинг отаси ва акалари бир-биримизга қўнғироқ қилиб: «Тайсон бугун яхшими?» деб сўрардик. Биз доимо Тайсон ўз жонига қасд қилишидан қўрқиб яшардик», - деб эслайди Пэрис.

Вазият тобора ёмонлашди: Фьюри алкоголь ва гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолди, кечаси уйга келмасди, у қаттиқ тушкунликка тушди ва аксарият ҳолатда кўз ёшлари билан қайтди. Пэрис бунга чидай олмади: у болаларни олиб, эрини ташлаб кетмоқчи эди, лекин у доим сабр қилди.

«Мен ҳар куни кетишни хоҳлардим. Ҳар куни йиғлардим, азоб чекардим ва: «Бунга дош беролмайман», деб ўйладим. Бир неча бор нарсаларимни йиғиб, болаларни машинага чиқардим.

Лекин мен тушуниб етдимки: «Биз севганимизни ташлаб кетамизми? Биз уларга ўзини қутқаришига ёрдам бермаймизми? Ўзини ҳалок қилишига рухсат берамизми?» Тайсон мени ва болаларни ҳеч қачон ташлаб кетмаган ва биз ҳам уни тарк этмаганмиз. Биз биргамиз ва буни бир жамоа бўлиб бошдан кечирдик», - дея тан олди Пэрис.

Турмуш ўртоғи у билан қолди, Фьюри ўзини ўнглаб олди: бир куни у Хеллоуин байрамидан уйга келди ва тўсатдан унга ичкиликдан воз кечаётганини айтди. Ва шундан бери ҳамма нарса юқорига кўтарилди - Тайсон депрессияни енгди ва яна бахтли бўлди.


САРВИНОЗ РАХМОНҚЛУОВА таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг