UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

05 фев 17:45
Янгиликлар

Футбол

АГМК "Пахтакор" футболчисини сотиб олди

Теглар :  АГМК
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган олмалиқликларнинг селекция борасида ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Бунинг натижасида клуб навбатдаги трансферни амалга оширди.

Ажойиб иқтидор эгаси, маҳоратли футболчи Баҳром Абдурахимовнинг трансфери ҳуқуқи «Пахтакор» клубидан сотиб олинди ва футболчи АГМК аъзосига айланди.

АГМКнинг янги футболчиси — Баҳром Абдурахимов фаолияти давомида олий лигада "Андижон", "Насаф", “Металлург” ва “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. Абдурахимов Ўзбекистон миллий чемпионатида жами 200 ўйин ўтказиб, 20та гол урган.

Баҳром Абдурахимов футболчилик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 236 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 28 маротаба ишғол қилган.

"АГМК жамоасининг аҳил оиласига хуш келибсан, Баҳром!" - дейилади АГМК хабарида.


Баҳром Абдурахимов ҳақида маълумот:

Туғилган санаси: 11.12.1988

Туғилган жойи: Андижон

Ўйнаган жамоалари: “Андижон” (2007-2014), “Насаф” (2015-2017), “Пахтакор” (2018), “Металлург” (2019), АГМК (2020-...)

Ютуқлари: Бронза медали соҳиби - (2015, 2016), Кумуш медали соҳиби - (2017, 2018) Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2016.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг