UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0

03 фев 11:32
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Аҳмаджонов Андижонда вилоят спорт фаоллари билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижонда вилоят спорт федерациялари мутасаддилари, футбол мактаб интернатлари ва олимпия захиралари колежлари раҳбарлари, мураббийлар, ҳакамлар, спортчилар билан йиғилиш ўтказди.

Тадбирни Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Серобиддин Исмоилов очиб берди. Шундан сўнг Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, вилоят спортида юзага келган вазиятга атрофлича тўхталиб ўтди. Энг аввало, “Андижон” футбол клуби сўнгги йилларда барқарор ўйин намойиш эта олмасдан вилоятнинг футболсевар мухлисларини ранжитаётганлиги, жамоа олдига ўтган йилги мавсум якунларига кўра гарчанд кучлилар сафига йўлланма олиш вазифаси қўйилган бўлсада буни уддалай олмаганига алоҳида урғу берди. 

Бу борада вилолят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ва “Андижон” футбол клуби бош директори Маъруф Абдусаломовларга футбол тизимини қайта кўриб чиқиш ва ишларни тўғри йўлга қўйиш масаласида Ўзбекистон футбол ассоциациясига бир ҳафталик муддатда аниқ таклифлар киритиш вазифасини юклади. Шу билан биргаликда вилоятда футбол тизимини бутунлай янгидан яратиш, футбол мактаб-интернатлари ва олимпия захиралари коллежи структураси ҳамда штат жадвалини қайтадан кўриб чиқиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқлар берди. 


Вилоятда малакали мураббий ва ҳакамлар тайёрлаш масаласига эътиборни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шундан сўнг МОҚ Президенти олимпия спорт турлари бўйича федерацияларнинг вилоят бўлими масъуллари билан суҳбатлашди. Андижон олимпия захиралари коллежи фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди. Ушбу коллеж биринчи навбатда ўз номини оқлаб, фақат олимпия спорт турлари бўйича фаолият олиб боришига алоҳида урғу берилди. 

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Андижон вилояти бўйича вакили Абдулла Зияидов ўз ишига бўлган масъулиятсизлиги сабаб вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига ёш ва шижоатли, спортни чин маънода севувчи, энг муҳими ватанпарвар номзодни тавсия этишни сўраб вилоят ҳокими ўринбосарига мурожаат қилди. 


Эндиликда бутун мамлакатимиз бўйлаб олимпия захиралари колежлари Миллий олимпия қўмитаси назоратига ўтиши, ушбу спорт масканларида фақат энг иқтидорли ёшлар таҳсил олиши ва уларнинг асосий вазифаси энг аввало терма жамоаларимизга муносиб номзодлар етказиб бериш бўлиши таъкидлаб ўтилди. Йиғилиш давомида мутасадди ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг