UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0

24 авг 16:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBA ЖЧ медалларига даъвогарлар орасида 8 нафар ўзбек боксчисини қайд этди

Теглар :  olamsport.comБоксЖЧ
Яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати олдидан AIBA расмий сайти хар бир вазн тоифасида совринли ўринларни эгаллаши мумкин бўлган боксчилар ҳақидаги мақолани тақдим этди.

Эътиборингизга ушбу мақоланинг қисқача мазмунини тақдим этамиз.

-49 кг: Рио Олимпиадаси чемпиони, энг яхши боксчи учун бериладиган "Вэл Баркер" соврини соҳиби Ҳасанбой Дўсматов енгил вазн тоифасида ғолиб чиқиш учун асосий даъвогар  ҳисобланади. Ундан ташқари Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби колумбиялик Юбержен Мартинес ҳам 2017 йилни яхши ўтказмоқда. Уларга бош соврин учун курашда кубалик Йоханна Аргилагос, россиялик Василий Егоров, испаниялик Самуэль Кармона ва ҳиндистонлик Амит Пангаилар ҳалал беришлари мумкин. Олимпиадада икки маротаба қатнашган Карлос Куимо (Эквадор) ва инглиз Галал Яфайлар ҳам жангларга тайёрлар.



-52 кг: Ушбу вазн тоифасида икки йил олдин Доҳада кумуш медални қўлга киритган кубалик Йосбани Веитиа етакчи ҳисобланмоқда. Шунингдек, Европанинг икки карра чемпиони Данил Асенов ҳам Харковда ўзини яхши томонлама кўрсата олганди. Жазоир терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Флисси сўнгги иккита жаҳон чемпионатида ҳам совриндорлар қаторидан жой олганди. Ўзбекистон терма жамоасига қайтган Жасурбек Латипов ҳам бронза ва кумуш медалларини олтинга айлантириш учун ишонч билан ҳаракат қилади. Мехбон Хамза Тоуба ва украиналик Дмитрий Замотаевлар ҳам турнирга яхши тайёрланганлар.



-56кг: Гамбургда бизни Америка чемпиони, доминиканлик Леонел Сантос, Европа чемпиони ҳисобланган англиялик Петр МакГраил ва Осиёда тенгсиз деб топилган Муроджон Аҳмадалиевлар ўртасида жуда қизғин баҳслар кутмоқда. Хавьер Ибанес ҳам "Куба Домадорес" сафида бу мавсум яхши таассурот қолдира олди. Шунингдек, АҚШнинг ёш вакили Герцог Раган ҳам чемпионатга ўзига ишонган ҳолда ташриф буюрмоқда.



-64кг: Доҳа турнири чорак финалчиси ҳисобланган кубалик Энди Круз янги вазн тоифасига анча мослашиб олди. Германиялик Артём Арутюнян эса ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган чемпионатда ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши аниқ. Шунингдек, россиялик Виталий Дунайцев чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши лозим. Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Лоренцо Сотомайор ҳам одатдагидек совриндор бўлиш учун даъвогарлар орасидан ўрин олган. Ўзбекистон эса ушбу чемпионатда янги истеъдод соҳиби ҳисобланган Иқболжон Холдоров билан қатнашмоқда. 




Давоми бор...

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 авг 11:35:03
sports_fan
Davomi.....???
   
24 авг 23:32:01
Ali
Davomi musoboqadan keyinmi
   
24 авг 20:24:26
Ангрен
Давомини тезлаштирилар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг