UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

07 фев 18:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBA президенти билан учрашувда Ўзбекистонда бокс бўйича йирик мусобақаларни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов айни пайтда хизмат сафари билан Россия Федерациясида бўлиб туришибди.

Мутасаддиларимиз ташриф давомида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) президенти Умар Кремлев ва Россия бокс федерацияси бош котиби Кирилл Шекутьев билан учрашиб, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашишди.

Авваламбор, Сизни ушбу ташкилотга раҳбар этиб сайланганингиз билан яна бир бор самимий қутлаб қоламиз. Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари жаҳонда доимо етакчилар қаторида эътироф этилишган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотлар билан чуқур ҳамкорликни йўлга қўйишдан миннатдор. Юртимизда нафақат боксни, балки спортнинг барча турларини ривожлантириш учун ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда”, – деди Ойбек Касимов.

Ўз навбатида, Сакен Полатов ҳамкорлик борасида фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистонда боксни янада ривожлантириш борасида янги қарор ва лойиҳалар, давлат дастурлари тайёрланмоқда. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан боксчиларимиз янада катта натижалар қайд этиб келишмоқда. Ҳозирда жамоамиз Токио Олимпиадаси ва унга йўлланма берувчи лицензион мусобақага қизғин ҳозирлик олиб бормоқда. Умид қиламизки, биз бу мусобақаларда ҳам юқори натижа қайд эта оламиз”, – деди Сакен Полатов.

Москвадаги Бокс тараққиёт марказида ўтган суҳбат давомида томонлар терма жамоаларимиз ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда бокс бўйича йирик мусобақаларни ташкил қилиш каби масалалар бўйича музокаралар олиб боришди. Ўз навбатида Умар Кремлев учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун жуда самимий ва кўтаринки руҳда учрашув ўтказдик. Биламизки, бокс – Ўзбекистонда энг севимли спорт турларидан бири. Аминманки, бундай саъйи-ҳаракатларимиз янги чемпионларни кашф қилишда муҳим ўрин тутади”, – деди AIBA президенти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг