UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

06 ноя 16:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

Хабарингиз бор, 2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди.

Конгресс давомида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.

Бугун ҳамюртимиз AIBA президенти сифатида юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Москвада бўлиб ўтган AIBA Конгрессида ҳам бевосита иштирок этганди.

Маълумот учун: Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

Миллий олимпия қўмитаси Ғофур Раҳимовга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
06 ноя 18:20:57
Adilbek
Мартабали меҳмонни емас Мартабали мезбонни! Омадин берсин Ғофур Раҳимов...
+2   
06 ноя 19:40:19
Angren.
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яқин кунларгача ИИБнинг қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган мартабали мехмон. Бизга бу сайловлардаги ғалаба керак эмас эди. Бизнинг боксчилар халқаро майдонларда қанчалик мувафақиятга эришмасин бу "Ғофирбой"нинг кўмаги сифатида гавдаланаверади. Бизга ҳаққоний ва қийин рақобат эвазига қўлга киритилган соф ғалабалар зарур. Аксинча бугунги кунда асосий таркиб боксчиларини профессионал боксга ўтиши натижасида юзага келиши кутилаётган авлодлар алмашинуви вақтида қандайдир мағлубиятлар (шу давр Ғофур Рахимовнинг ХОҚ билан келишуви амалга ошмаслиги натижасида истеъфо бериши билан якунланган вақтга тўғри келса) бизни боксда эришилган барча натижаларимизни қийматини кескин тушишига сабаб бўлади.
Спорт бу сиёсат. Шундай экан бетда Россия бошчилигида гарбга карши сиёсий уйин кетмокда. Гап факат узбек ёки узбекистонлик хакида эмас, бутун минтака хакида кетмокда. Гофур Рахимов бутун минтака шаънини химоя килади. У узи айтиб утканидек унга должность нинг кераги юк эди. Олдиндан АИБА ни бошкарган кимсалар Гофурбойнинг кулида оддий кугирчок булишган. Президентликдан асосий максад узларини жуда хам акилли хисоблашадиган гарбликларнинг асабини бузиш хамда хозирги вазиятта уларнинг кулидан хеч нарса келмаслигини исботлаб куйишдир.
   
09 ноя 08:50:08
Draik
Молодец омадини берсин! Алишер Усманов, Гофур Рахимов, Алишер Никинбаевлар, Равшан Эрматовларга ухшаган уз урнига эга узбек мутахасислар халкаро спорт майдонларида купрок пайдо булса бундан факат Узбекистон ютади ва камрок бизга нисбатан нохакликлар булади!!!
-1   
06 ноя 18:57:00
Bek
Яқин кунларгача ИИБнинг қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган мартабали мехмон. Бизга бу сайловлардаги ғалаба керак эмас эди. Бизнинг боксчилар халқаро майдонларда қанчалик мувафақиятга эришмасин бу "Ғофирбой"нинг кўмаги сифатида гавдаланаверади. Бизга ҳаққоний ва қийин рақобат эвазига қўлга киритилган соф ғалабалар зарур. Аксинча бугунги кунда асосий таркиб боксчиларини профессионал боксга ўтиши натижасида юзага келиши кутилаётган авлодлар алмашинуви вақтида қандайдир мағлубиятлар (шу давр Ғофур Рахимовнинг ХОҚ билан келишуви амалга ошмаслиги натижасида истеъфо бериши билан якунланган вақтга тўғри келса) бизни боксда эришилган барча натижаларимизни қийматини кескин тушишига сабаб бўлади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг