UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0

14 фев 16:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

АIBА хижобда жанг ўтказиш ҳамда ҳакамлар қарорига эътироз билдиришга рухсат берди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (АIBА) Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди, мавжуд айрим қоидаларга ўзгартиришлар киритилди. Энг катта янгиликлардан бири ҳакамлар чиқарган қарорга нисбатан эътироз билдиришга рухсат берилганидир.

Энди ҳакам қарори юзасидан жанг якунланган заҳотиёқ эътироз билдириш мумкин. Эътироз видео такрорлар орқали кўриб чиқилади ва шикоят ўринли бўлса натижа ўзгартирилади.

Бундан ташқари, боксчилар энди мамлакат байроғи рангидаги либосларда рингга кўтарилишлари мумкин бўлади. Аёл боксчиларга эса спорт-хижобларида жанг ўтказишга рухсат берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг