UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

26 окт 16:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ажойиб! Лей Вуд WBA камарини вакант қолдирди. Чемпионлик учун Отабек Холматов ва Реймонд Форд жанг қиладиган бўлди

Ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ёдингизда бўлса, шу йил Отабек Холматов WBA камари учун Лей Вуд билан жанг қилиши лозим эди. Аммо томонлар ўртасида ўтказилган музокарага кўра, Лей Вуд Отабек Холматовга қарши мажбурий ҳимоя жангидан олдин, Жош Уоррингтонга қарши ихтиёрий ҳимоя жангини ўтказиб, ғалаба қозонган эди.

Тарқатилган хабарларга кўра, Лей Вуд WBA камарини вакант қолдирган, бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Муҳими, вакант, яъни бўш қолган камар учун WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Отабек Холматов (11-0-0) ҳамда иккинчи поғонадан жой олган америкалик Реймонд Форд (14-0-1) жанг қиладиган бўлди. Жангнинг декабрь ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Отабек Холматов Olamsport.com мухбирига қуйидагича изоҳ берди:

"Ҳа, Лей Вуд камарни вакант қолдирди. Энди Реймонд Форд билан бўшаб қўлга чемпионлик камари учун жанг қиламиз, Худо хоҳласа. Ҳозирча сана ва манзил аниқ эмас. Лекин рақибим Форд бўлади. Бунга тайёргарлик кўряпмиз", - деди Холматов.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Холматов сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида Томас Патрик-Уордга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Havaskor boksdan ketishi, terma jamoa, sement tashuvchilik - PR'siz ko'tarilgan Otabek Holmatov


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг