UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0

30 июн 16:19
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшиш. Осиё чемпионати Ўзбекистон спортчилари учун муваффақиятли якунланди

Хабар бериб ўтганимиздек, Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ва катталар ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кеча ўтказилган баҳсларда ҳамюртларимиз 4та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Мусобақанинг бугунги куни ҳам спортчиларимиз учун муваффақиятли кечди.

Ўсмирлар мусобақасининг JМ4 йўналишида стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар (Евгений Агафонов, Давржон Давронов, Тоир Толибов, Шухрат Шодиев) маррага биринчи бўлиб етиб боришди ва олтин медални қўлга киритишди. JM4x йўналишидаги баҳсларда қатнашган экипажимиз (Жасур Турғунов, Султонали Абдувалиев, Дилмурод Исматуллаев, Азизбек Нарзимуродов) бронза медалига сазовор бўлди.

Катталар ўртасидаги беллашувларнинг M8+ йўналишида ҳам олтин медаль ўзбекистонлик спортчилар (Зафар Усмонов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Исламбек Мамбетназаров, Шехроз Хакимов, Алишер Яров, Анатолий Краснов, Отамурод Раҳимов, Достонжон Бахриев, Достонжон Хурсанов) га насиб қилди. Яна бир олтин медаль М4Х беллашувларида терма жамоамиз (Шахбоз Абдужабборов, Абдулло Мухаммадиев, Ўктамжон Давронов, Фаррух Астанов) ҳисобига ёзилди. Эътиборлиси, ушбу йўналишда кумуш медаль ҳам ўзбекистонлик спортчилар (Шахбоз Холмурзаев, Бекзод Холмирзаев, Абубакир Узоқбаев, Жасур Мавлонов)га насиб қилди. LM1x йўналишида қатнашган Жасур Мавлонов ҳам терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Шу тариқа, спортчиларимиз Осиё чемпионатида умумий ҳисобда 7та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг