UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

27 окт 19:06
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшувчиларимиз Кореядаги қитъа биринчилигини муваффақиятли якунлашди

Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кун баҳсларида бир қатор экипажларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди.

Жумладан, М4х қайиғидаги квартетимиз марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва қитъада тенгсиз эканлигини намойиш қилди. Шунингдек, МС-2 йўналишида Алишер Турдиев ҳамда Сардор Тўлқинхўжаев кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, енгил вазнли қайиқда кечган яккалик пойгасида Собир Сафаралиев ҳам жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Квартетда Осиё чемпионлигини қўлга киритган вакилларимиз таркиби қуйидагича: Давржон Давронов, Абдулло Муҳаммадалиев, Меҳрож Маматқулов, Шаҳбоз Холмурзаев. 

Мусобақа доирасида кечган пара-атлетлар ўртасидаги микст йўналишида юртдошларимиз ҳам делегациямиз ғазнасига олтин медални қўшиб қўйишган. Шу тариқа пара-атлетларимиз билан ҳисоблаганда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 3 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг