UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0

10 фев 10:29
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшувчиларимиз Туркияда йиғин ўтказмоқда

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркияда халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган терма жамоаларимиз фаолиятини кузатишда давом этади.

Ишчи гуруҳ бу гал Даламан шаҳрида шуғулланаётган академик эшкак эшиш бўйича жамоамиз базасига ташриф буюрди.

Академик эшкак эшувчиларимиз ҳозирча Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганлари йўқ. Шу боис, Шерзод Ташматов учрашув давомида ҳар бир йўналишда тайёргарлик олиб бораётган спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашиб, квалификацион мусобақаларда бор имконият ишга солиниши зарурлигини таъкидлади. Маълумот учун, академик эшкак эшувчиларимиз 19-21 апрель кунлари, Жанубий Корея, 19-21 май кунлари Швейтсарияда ўтадиган лицензион мусобақаларда иштирок этишади.

Суҳбат давомида спортчиларимизнинг кун тартиби ҳамда машғулот жараёнларида нималарга аҳамият қаратилаётгани, уларнинг тиббий таъминоти хусусида батафсил фикр алмашилди. 21 февраль санасига қадар давом этадиган ушбу йиғин апрель ва май ойларида бўлиб ўтадиган лицензион мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Туркиядаги йиғинга юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилишга даъвогар 13 нафар спортчи жалб этилган. Суҳбат якунида МОҚ раиси ўринбосари бўлажак мусобақаларда барчага омад тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг