UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

28 янв 20:54
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев навбатдаги совринга эга бўлди

Теглар :  Акбар Жўраев
Хабарингиз бор, ҳар йили Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Йил талабаси» Республика танлови ўтказилади.

Ўтган ўқув йилида ҳам мазкур танлов юқори савияда ташкил этилди. Биз учун қувонарлиси, мазкур танловда спортчи-талабалар ҳам ўзларининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб, муносиб иштирок этишмоқда.

Кеча мазкур танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра «Йил талабаси-2021» анъанавий кўрик-танловининг «Йилнинг энг яхши спортчи-талабаси» номинациясида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кўпкураш факультети Оғир атлетика таълим йўналиши 3-босқич талабаси Акбар Жўраев 1-ўринга муносиб деб топилди.

Акбар Жўраев 2021 йилда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, Олимпиада рекорди ва Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида жаҳон рекордини янгилади. Шунингдек, у мамлакатимизда 2021 йил якунларига кўра «Йилнинг энг яхши спортчиси» деб топилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг