UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

10 мар 14:01
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Ўзбекистон чемпионатида рақобатлашди. Ким ғолиб бўлди?

6-9 март кунлари Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қарашли манежда бўлиб ўтган мусобақада Республикамизнинг барча вилоятларидан келган полвонлар иштирок этишди.

Мазкур чемпионатда Руслан Нурудинов, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева каби терма жамоамизнинг етакчи вакиллари ҳам иштирок этишди. Мусобақанинг энг қизиқарли баҳси +109 кг вазн тоифасида кузатилди. 

Унда ҳозирги кунда жамоамиз етакчилари бўлиб турган Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев рақобат олиб боришди. Қизиқарли кечган беллашувда ёш спортчимиз Олимпиада чемпионини 12 кг фарқ билан ортда қолдирди. 

Ғолиб ва совриндорлар:

Эркаклар:

-55 кг: Фазлиддин Баҳриддинов (Наманган) – 218 кг (98 кг + 120 кг)

-61 кг: Нурдиёр Абдуҳалилов (Наманган) – 243 кг (109 кг + 134 кг)

-67 кг: Толип Турсунов (Наманган) – 265 кг (120 кг + 145 кг)

-73 кг: Адҳамжон Эргашев (Наманган) – 325 кг (145 кг + 180 кг)

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (Наманган) – 350 кг (160 кг + 190 кг)

-89 кг: Отахон Имамов (Хоразм) – 310 кг (135 кг + 175 кг)

-96 кг: Сарварбек Зафаржонов (Тошкент вилояти) – 365 кг (165 кг + 200 кг)

-102 кг: Суннат Ўсаров (Тошкент вилояти) – 367 кг (170 кг + 197 кг)

-109 кг: Мирҳосил Мирзабоев (Тошкент вилояти) – 351 кг (161 кг + 190 кг)

+109 кг: Акбар Жўраев (Тошкент вилояти) – 432 кг (195 кг + 237 кг)

Аёллар:

-45 кг: Имона Мўминова (Андижон) – 132 кг (58 кг + 74 кг)

-49 кг: Динара Разикова (Наманган) – 145 кг (63 кг + 82 кг)

-55 кг: Жамила Панфилова (Тошкент вилояти) – 185 кг (85 кг + 100 кг)

-59 кг: Муаттар Набиева (Андижон) – 218 кг (100 кг + 118 кг)

-76 кг: Нигора Сувонова (Навоий) – 215 кг (95 кг + 120 кг)

-81 кг: Лайло Хурсанова (Наманган) – 198 кг (93 кг + 105 кг)

-87 кг: Турсуной Жабборова (Қашқадарё) – 233 кг (106 кг + 127 кг)

+87 кг: Долера Давронова (Навоий) – 218 кг (98 кг + 123 кг)

Кўриниб турганидек, мусобақада асосан Наманган ва Тошкент вилояти вакиллари етакчилик қилишди. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддиларининг маълум қилишича, бу наманганлик оғир атлетикачиларнинг катталар чемпионатидаги энг яхши натижаси сифатида қайд этилди.

Энди ушбу манежда ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги старт олди. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнир Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун селекцион характерга эга бўлиб, мураббийлар ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни терма жамоа учун саралаб олишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг