UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0

28 дек 13:52
Янгиликлар

Футбол

Акмал Шораҳмедов - "Пахтакор" футболчиси

"Пахтакор" футбол клуби Акмал Шораҳмедов билан келишувга эришилганини маълум қилади.

Охирги мавсумни "Насаф"да ўтказган ўнг қанот ҳимоячиси билан "Пахтакор" футбол клуби икки йиллик шартномага имзо чекди.

"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Шораҳмедов ўтган мавсумда 28 учрашувда 1 гол уришга эришди.

Фаолиятининг асосий қисмини Акмал 2011-16 йилларда "Бунёдкор" таркибида ўтказган.
Олий лигада жами 286 беллашувда майдонга тушган Шораҳмедов ва 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. "Бунёдкор" сафида икки марта Ўзбекистон чемпионлигига эга чиққан.

Шораҳмедов жамоамизнинг муваффақиятларига ҳисса қўшишига умид қилиб қоламиз.

Акмал Шораҳмедов ҳақида маълумот
Туғилган санаси: 
10.05.1986
Туғилган жойи: Тошкент
Ютуқлари:
2 марта Ўзбекистон чемпиони - 2011, 2013
2 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2012, 2013
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2014
ОЧЛ ярим финалчиси - 2012



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг