UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0

03 ноя 07:55
Янгиликлар

Футбол

“Ал Шабаб”да илк мағлубият, Ҳайдаров бир бўлим ўйнади

Кеча оқшом БАА Про лигасида 6-тур учрашувлари бошланди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал Шабаб” клуби сафарда ОЧЛ-2016 финалчиси бўлиб турган “Ал Айн” меҳмони бўлиб, аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

Учрашувда “Ал Айн” 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. Дастлаб  54-дақиқада Кайо майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада “Ал Шабаб” футболчиси Ҳассан Иброҳим майдондан четлатилди.

Шунга қарамай, бир киши кам бўлиб қолган меҳмонлар 81-дақиқада Рашид Ҳассаннинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Лекин ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада Диаки Ибрахим “Ал Айн”га ғалаба келтирган голни киритди.

Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров майдонда бир бўлим ҳаракат қилди. Бу “Ал Шабаб”нинг чемпионатдаги илк мағлубияти бўлди. Дубайликлар 13 очко билан 4-поғонадан жой олишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг