25 янв 10:15
Янгиликлар
Теннис
Албина Алматида бешинчи ракеткани мағлуб этди
Қозоғисоннинг Алмати шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг асосий тўрида уч нафар ҳамюртимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказаётганди.
Улардан биргина Камола Умарова қозоғистонлик рақибаси Гўзал Айнитдиновага имкониятни бой берди. Арина Фольц ва Албина Хабибулина эса кучли теннисчиларни мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.
Фольц илк даврада турнирнинг учинчи ракеткаси, австриялик Пия Конигдан 1:6, 7:5, 7:5 ҳисобида устун келди. Хабибулина эса турнирнинг бешинчи рақамли иштирокчиси франциялик Каролин Ромеони 4:6, 7:6(4), 7:5 ҳисобида енгди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар