14 апр 13:30
Янгиликлар
Теннис
Албина ўзидан 500 поғона юқоридаги теннисчини мағлуб этди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Shymkent Open мусобақасида курашни давом эттираётган ягона вакиламиз Албина Хабибулина бундан бир неча дақиқа аввал чорак финал учрашувида кортга чиқди.
Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган ҳамюртимиз украиналик Катерина Слюсар билан ҳисоб-китоб қилди. Хабибулина 2 соату 34 дақиқа давом этган учрашувда 3:6, 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Таққослаш учун, бу йил ноябрда 20 ёшга тўладиган Катерина дунё рейтингида 530-ўринни эгаллаб турибди. Албина эса 1055-поғонадан жой олган. Унинг ярим финалдаги рақибаси турнирнинг 2-ракеткаси россиялик Анастасия Гасанова бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар