26 янв 09:30
Янгиликлар
Албина ва Арина Алматидаги иштирокларини якунлашди
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг асосий тўрида уч нафар ҳамюртимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказаётганди.
Улардан Камола Умарова илк даврадаёқ қозоғистонлик Гўзал Айнитдиновага имкониятни бой берганди. Арина Фольц ва Албина Хабибулина эса иккинчи даврада ўз юришларини тўхтатишди.
Фольц иккинчи босқичда япониялик Акари Иноуэга 4:6, 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. У илк даврада турнирнинг учинчи ракеткаси, австриялик Пия Конигдан 1:6, 7:5, 7:5 ҳисобида устун келган эди.
Хабибулина эса чорак финал чиптаси учун кечган баҳсда россиялик Екатерина Казионовага 4:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Албина биринчи даврада турнирнинг бешинчи ракеткаси франциялик Каролин Ромеони 4:6, 7:6(4), 7:5 ҳисобида таслим этганди.
Фикрлар