14 сен 09:08
Янгиликлар
Алекс Перейра Адесаньяга танаффус қилишни маслаҳат берди
"Мен Адесаньянинг зудлик билан реванш жангини ўтказишига қўшилмайман. У менга ютқазганида яна жанг қилишга дарҳол рози бўлдим ва ўша жангда мағлуб бўлдим. Лекин биринчи жангнинг охирги раундида уни нокаутга учратишга муваффақ бўлгандим. Бу бутунлай бошқа вазият эди. Исраэль ўшанда реваншга лойиқ эди.
Аммо энди Шон барча кутганлардан ошиб кетди. Ишонмаганларнинг кўпчилиги энди унга ишонади. Менимча, Стрикленд давом этиши ва унга қарши бошқа жангчилар билан курашиши керак. Адесанья танаффус қилиши лозим, чунки у бир йилда тўртта жанг қилганга ўхшайди.
Ўйлайманки, у тетик ва кейинги жангга тайёр бўлиб қайтиши, Стриклендни мағлуб этишга уриниб кўриши учун танаси дам олиши керак. Лекин Шон кўрсатган услубни ҳисобга олсак, Адесаньяга камарни қайтариб олиши қийин бўлади деб ўйлайман", - деди Перейра.
Фикрлар