25 май 17:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Али Абдель-Азиз Хабиб ва UFC'нинг янги чемпиони Оливейра ўртасида бўладиган жанг ҳақида башорат қилди
Менежер Али Абдель-Азиз Хабиб ва UFC'нинг янги чемпиони Чарльз Оливейра ортасидаги тўқнашувда ким ғолиб бўлишини айтди. Оливейра Майкл Чендлерни мағлубиятга учратиб, енгил вазн тоифасида камарга эга чиқганди.
"Хабиб Оливейрани бир раундда ўқиб олган бўларди. Оливейра, албатта, яхши жангчи, аммо Хабиб-буюк. Улар шунчаки турли даражалар. Хабиб бир раунд ўзига нисбатан шубҳа уйғотади ва уни йўқ қилади.
Оливейрада битта нарса бор: у таслим бўлади. Хабиб бу маслада ҳақиқий мутахассис. Ҳеч ким рақибларини ундан яхшироқ синдира олмайди",-деди Абдель-Азиз Майк Тайсоннинг You Tube каналига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Ўхшаш янгиликлар
12:47
Рамазон Темировнинг UFC'даги иккинчи рақиби, жанг санаси ва манзили бўйича хабарлар тарқалди 0
Фикрлар