UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0

02 дек 14:15
Янгиликлар

Спорт курашлари

Али Аҳмедов: "Хитойдаги лицензион турнирга юқори тайёргарликда боришимиз керак"

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси маслаҳатчи мураббийи Али Аҳмедов лицензион турнирларга тайёргарлик кўраётган курашчиларимиз ҳақида интервью берди.

- Бирлашган кураш дунёси (UWW) Cербиядаги жаҳон чемпионати бекор қилинганидан сўнг унинг ўрнида айнан ўша саналарда шахсий ҳисобдаги жаҳон Кубогини ўтказишга қарор қилди, - дея сўз бошлади А.Аҳмедов. - Бунга дунёдаги коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият сабаб бўлди. Аксарият кучли терма жамоалар жаҳон чемпионатига келмасликни лозим топишди. Шу жумладан, Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси ҳам бу борада таваккал қилмасликни лозим топди. Бу мавжуд вазиятдан келиб чиқилса, тўғри қарор бўлди деб ўйлайман. Шу билан бир қаторда Доғистонда машғулот ўтказаётган терма жамоамиз аъзолари агар ўзлари истаган ҳолатларида жаҳон кубогида қатнашишлари мумкин эди. Лекин улардан биргина Рашид Қурбонов бу истакни билдирди. Қолганлар янги мавсумга тайёргарлик кўришни афзал билишди. Осиё чемпиони Ильяс Бекбулатов эса қўлидаги жароҳатини даволаш билан банд. У ўтган йили жарроҳлик столига ётганди. Шундан кейин бир нечта мусобақада иштирок этди. Йил сўнггига келиб операциядан кейинги асоратлар бўй кўрсатди. Жароҳат изи ўзини эслатди. Натижада Ильяс қўлининг тирсак қисмини такрорий операция қилдирди. Бу сафарги жарроҳлик амалиёти у даражада мураккаб эмас эди. Ўйлайманки, Бекбулатов тез орада мусобақаларга тайёр бўлади. Ўзбекистон терма жамоасининг қолган вакиллари - Магомед Ибрагимов, ака-ука Иса ва Жавраил Шапиевлар соғ-саломат, улар машғулотларда иштирок этишяпти. Ҳозир биз ҳаммамиз Приэльбрусьеда ўтказиладиган машғулотга киряпмиз. Биз билан у ерда UFC жангчиси Рустам Хабилов ҳам машғулот ўтказади. Ильяс ўзи билан кичик укаси, ўсмирлар ўртасидаги Европа ўйинлари ғолиби Магомедаминни ҳам олиб келган. 

- Нима учун айнан Приэльбрусье танланди?

- Биз "Терскол" тоғ-дам олиш масканидаги "Ушба"даги базага жойлашамиз. Айни пайтда курашчиларимиз учун баланд эмас, аксинча ўртатоғ шароитида машғулот ўтказиш фойдалироқ. У ерда барча шароитлар муҳайё қилинган. Шу йил август ойида ҳам Приэльбрусьеда машғулот ўтказган эдик. Ўшанда бизга база маъқул келганди. Кабардино-Балкариядаги йиғиндан декабрь ойининг ўрталарида уйга қайтамиз ва кейин Доғистон терма жамоасининг машғулотларига қўшиламиз. Ушбу йиғин эса бизга январь ойида анъанавий тарзда ўтказиладиган Иван Яригин хотира турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

- Красноярскдаги бу турнирда иштирок этасизларми?

- Ҳа, айнан Яригин Гран-при турнири билан янги мавсумни бошлаб оламиз. Бу мусобақа бизга март ойидаги Олимпиада лицензион турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Эркин курашчиларимиз Хитойдаги лицензион турнирга ўзларининг юқори спорт формаларида етиб боришлари керак. Биз мураббийлар ҳозир бор эътиборимизни шунга қаратганмиз.  

PS. Маълумот учун, эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳозирча Токио-2020 Олимпиадаси лицензияси йўқ. Лекин бунинг учун ҳали иккита мусобақа бор. Биринчи квалификацион мусобақа – Осиё турнири (26-28 март, Хитой, Сиянь) бўлса, иккинчиси Жаҳон лицензион (29 апрель – 2 май, София) мусобақаси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг