UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

28 янв 18:18
Янгиликлар

Футбол

Алибоев гол урди ва "Сеул" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг шарқ минтақасидаги барча учрашувлари якунига етди.

Олдинроқ "Шанхай СИПГ" Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубини таслим этиб, мусобақа гуруҳ босқичига чиққан эди.

Тошкент вақти билан 15:00да ОЧЛнинг шарқ минтақаси клублари ўртасидаги 3та учрашув бошланди. Икром Алибоев тўп тепаётган "Сеул" клуби плей-офф босқичида Малайзиянинг "Кедаҳ" жамоасини қабул қилди . Мезбонларнинг устунлиги остида кечган баҳс 4:1 ҳисобида якунига етди. Баҳсдаги сўнгги гол терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Алибоевга тегишли бўлди. Ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба бериб, тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Шундай қилиб "Сеул" ОЧЛнинг "E" гуруҳига тушди.

"Кашим Антлерс" ўз уйида "Мельбурн Виктори"ни қабул қилди ва сенсацион мағлубиятга учради. Австралия жамоаси япон клубини меҳмонда таслим этиб, ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини нақд қилди.


Шарқ минтақасидаги сўнгги плей-офф баҳсида "Токио" Филиппиннинг "Керес" клубини қабул қилди ва кўпчилик кутганидек ишончли ҳисобда (2:0) ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг