UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0

17 июл 00:48
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов “Осиё болалари" VII халқаро спорт ўйинларига тайёргарлик кўраётган самбочиларимиз билан учрашди

Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кундан сўнг Владивостокда "Осиё болалари" комплекс мусобақаси ўтказилади. Ўйинлар дастуридан самбо ҳам ўрин олган.

Айни пайтда ушбу мусобақада қатнашувчи самбочиларимиз Самарқандда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов мусобақага тайёргарлик кўраётган спортчиларимиз билан учрашиб, уларнинг тайёргарлик жараёнини кузатди. 

Ушбу ташрифда Алишер Алимовга Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси ўринбосари Равшан Ғуломов, Ўзбекистон самбо ассоциацияси Самарқанд вилояти бўлими ижрочи директори Ўктам Ҳайдаров, Тойлоқ Олимпия захиралари коллежи директори Ўткир Қурбонов ҳамроҳлик қилди. 

Мутасаддилар муҳим мусобақага тайёргарлик кўраётган спортчиларимизнинг машғулотларини, шунингдек улар яшаётган меҳмонхона шароитларини, озиқ-овқатлари кўздан кечирилди. Спортчилар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилинди. 

Шунингдек меҳмонлар Самарқанд шаҳрида самбочиларимиз учун асосий базалардан бирига айланаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яқинда реконструкциядан чиқарилган спорт залини ҳам кўришди.

Эслатиб ўтамиз, "Осиё болалари" мусобақасида самбо бўйича баҳслар 4 август куни ўтказилади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг