UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

07 авг 17:27
Янгиликлар

Шахмат

Алишер Саъдуллаев шахмат Олимпиадасидаги мақсадимиз ва 2026 йилги мезбонлик ҳақида гапирди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси қизғин давом этмоқда.

Спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда FIDE йиғилишида тақдимот қилиш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ҳам Ченнай шаҳрига етиб келди. 

Олимпиада ўтказилаётган манзилда шахматчиларимизнинг учрашувларини ҳаяжон билан кузатиб ўтирган Алишер Саъдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.  

"Мақсад илк навбатда спортчиларимизни мана шундай катта мусобақа, шахмат оламидаги нуфузли турнир - Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қўллаб-қувватлашдир. Терма жамоамиз аъзолари ёш бўлишларига қарамай, дунёдаги энг кучли уч жамоа қаторида кетишмоқда. 


Маълумот учун, шуни айтиб ўтишни истардимки, Ўзбекистон сўнгги маротаба 1992 йили Манилада ўтказилган шахмат Олимпиадасида совриндорлар қаторига кира олган ва кумуш медални қўлга киритган. Шундан сўнг биз кучли учликдан ўрин ололмаганмиз.

Лекин бир нарса бор - бугунги олтин авлод барчанинг диққатини ўзига жалб этмоқда. Ҳиндистонда ҳам Ўзбекистон деса барча танияпти. Бундай ҳолатни илк бора кўриб турибман. 

Шунингдек, яна бир муҳим тадбирга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Эртага, 8 август куни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) нинг катта йиғилиши бўлади. Унда 2026 йилги шахмат Олимпиадаси мезбони ким бўлиши ҳақидаги масалага аниқлик киритилади. Бу борада Ўзбекистон жуда кўп меҳнат қилди. Бу бўйича президент, ҳукумат томонидан кафолат хати ҳам берилди. Энди олдимиздаги вазифа - биз чиройли тақдимот ўтказиб, шахмат олами делегацияларини ишонтира олишимиз керак. 2026 йилги Шахмат Олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказишга қаттиқ бел боғлаганмиз. 

2026 йилги Олимпиадани ўтказиш учун Ўзбекистон энг қулай, меҳмонлар учун қизиқарли жой эканлигини кўрсатиб беришимиз керак. 

Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятлари ушбу шахмат Олимпиадасини ўтказиш учун энг муносиб даъвогарлардан ҳисобланмоқда. Эртага мана шу тақдимотимиз бўлиб ўтади. 

Фурсатдан фойдаланиб, йигит ва қизларимизга, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириб қоламан. Биз жаҳон шахмат оламида катта йўлга чиқдик. Мунтазам равишда кучли учлик, бешлик, ўнликда юришимиз лозим. Фақат тепага қараб юришимиз керак. Терма жамоамизнинг салоҳиятини бутун жаҳон кўрмоқда. Барчаси ўз қўлимизда. 


Бугун Олимпиада пешқадами Арманистонга қарши баҳслар ўтказилмоқда. Ўйлайманки, ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун терма жамоамизнинг кучи ва салоҳияти етади", - деди Алишер Саъдуллаев Olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда. 

Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди, Ченнай. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
08 авг 01:19:38
ТЕМУРБЕК
Шу йигитни қадами қутлуғ келди шахматга, охиригача шундай давом этсин????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг