UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Девин Хейни Райан Гарсияга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олди? 0 08:31Шин Шимкентда 1/2 финалга чиқди 0 08:10Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим этди 0 07:49Баланд ҳилпирасин Ватан байроғи! Кўзгуда Навоий ЯКСТИСМ 0 07:28UFC Луисвилл турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:07Ўзбекистон велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этувчи илк спортчи номини маълум қилди 0 21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0

15 окт 20:15
Янгиликлар

Шахмат

Алмати-Опен 2016. Костенко ғолиб, қизлар баҳсида Гулруҳбегим иккинчи

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахмат бўйича Almaty Open-2016 турнири якунланди.

Илк бор ташкил этилган мусобақа амалдаги Қозоғистон чемпиони халқаро гроссмейстер Петр Костенконинг ғалабаси билан якунланди. 40 ёшли Костенко сўнгги 9-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, пешқадам бўлиб келган Аристанбек Уразаевни мағлубиятга учратди.

Ҳамюртимиз Жўрабек Ҳамроқулов ҳам совринли ўринлардан бири қўлга киритиши мумкин эди. Лекин шахматчимиз сўнгги турда оқ доналарда ҳаракат қилишига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида турувчи бельгиялик гроссмейстер Вадим Малахатко билан дуранг ўйнади.


Бирйўла 5 нафар иштирокчи Вадим Малахатко (Бельгия), Аристанбек Уразаев (Қозоғистон), Муҳаммад Хусанхўжаев (Тожикистон), Жўрабек Ҳамроқулов (Ўзбекистон) ва Торнике Саникидзе (Грузия) 7тадан очко жамғариб 2-6 –ўринларни банд этишди.

Ҳамюртимиз қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли бешликдан жой олди. Аёллар ўртасида халқаро гроссмейстерлар қозоғистонлик Гулисхан Нахбаева ва ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова 6тадан очко жамғариб, энг яхши натижа қайд этишди.  

Қолган шахматчиларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов 6 очко билан 14, Бобур Сатторов 19-ўринни эгаллади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг