UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

19 ноя 07:43
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Aльп тоғларида Олимпиада-2026 объектлари қурилиши бошланди

Италияда 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларининг муҳим иншоотларидан бири – Доломитли Альпларда жойлашган Сон Ди Праде (Son dei Prade) ва Чианзопе — Бай-де-Донес (Cianzopé-Bai de Dones) чанғи зоналари орасидаги дор йўллари қурилиши бошланди.

Янги йўналишда соатига 1100 дан ортиқ одамни ташиш имкониятига эга 70 та саккиз ўринли кабиналар фаолият юритади. Узунлиги 4600 метрни ташкил қилади ва йўлнинг ўртасида оралиқ тўхташ жойи мавжуд.

Янги дор йўллари нафақат чанғичи ва сноубордчилар, балки илиқ мавсумда ён бағирларни макон тутадиган маунтинбайкчилар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Бу, шунингдек, углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради, чунки илгари сайёҳлар бир чанғи зонасидан бошқасига ўтиш учун автоуловлардан фойдаланишларига тўғри келарди.

ANSA ахборот агентлигининг хабарига кўра, лойиҳани амалга ошириш жараёнида атроф-муҳитга катта эътибор қаратилмоқда, чунки Доломитли Альпларнинг ушбу минтақаси экологияни муҳофаза қилувчи ташкилотлар муҳофазасида. Дор йўллари қурилиши учун масъул бўлган қурилиш компанияси экологик компенсацияни қоплаш бўйича ишларни амалга ошириш учун расмийлар билан шартнома имзолайди, чунки қозиқларни қоқиш пайтида кўплаб дарахтларни кесишга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Доломитли Альплар марказида жойлашган Кортина-д’Ампеццо тарихда бешинчи марта тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Дам олиш масканида ушбу спорт тури бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқич баҳслари ҳам мунтазам ўтказиб турилади. 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари Кортина-д’Ампеццо ва Милан шаҳарларида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг