UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

26 авг 18:02
Янгиликлар

Формула-1

"Альпин" Формула-1'нинг икки карра чемпиони билан шартномани узайтирди

"Альпин" Формула-1'нинг икки карра ғолиби Фернандо Алонсо 2022 йилги мавсумда ҳам жамоада қолишини тасдиқлади.

"Альпин билан шартномани 2022 йилгача янгилаганимдан жуда хурсандман. Бу жамоада ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман, Формула-1'даги энг яхши муҳандислар билан ишлаш ёқимли", - деди испаниялик пойгачи.

Июль ойида Фернандо Алонсо 40 ёшга тўлди. У фаолиятидаги икки чемпионликни ҳам "Рено" жамоаси таркибида қўлга киритган: 2005 ва 2006 йилларда. Испаниялик пилот Формула-1'даги фаолиятини "Минарди" билан бошлади ва 2001 йилги мавсумни шу жамоада ўтказди. "Рено"даги тўрт мавсумдан сўнг (2003 йилдан 2006 йилгача), Фернандо "Макларен"га кўчиб ўтди ва бир йил ўтиб у ердан жанжал билан кетди. Яна икки мавсумни "Рено"да ўтказгандан сўнг, Алонсо "Феррари"га ўтди, лекин у учинчи чемпионликни қўлга кирита олмади.

2015 йилда Алонсо "Макларен"га қайтди, аммо шоҳсупага кўтарила олмади. 2018 йилги мавсумдан сўнг у икки йил Формула-1 пойгаларида қатнашмади. 2021 йилгача у "Альпин" билан шартнома имзолаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг