UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

11 апр 22:31
Янгиликлар

Кураш

"Алпомиш" қайтди Сурхонга ФОТОГАЛЕРЕЯ

Икки кун давомида Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилди.

XV халқаро турнирининг кечаги баҳсларида эркаклар -81, -90 кг., аёллар -48, -57, -63 ҳамда 70 кг.  вазн тоифаларида куч синашишган бўлса, бугун, 11 апрель куни эркаклар ўртасида -60, -66, -73 кг. ҳамда мутлақ вазн тоифасида кучлилар аниқланди. Аёллар ўртасида эса +70кг. вазнда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Мусобақанинг ярим финал ва финал бахсларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, курашчиларнинг ҳар бир чиқишларини мухлислар чуқур ҳаёжон билан кузатиб боришди.

Аёллар ўртасидаги +70 кг вазн тоифасидаги финал беллашувида ўзбекистонлик Покизахон Камолиддинова Қозоғистон вакиласи Азман Амаевани "ёнбош" баҳоси билан мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги 60 кг. вазн тоифаси финалида Абдулазиз Ҳамроев (Ўзбекистон) ва Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон)лар рўбарў бўлишди. Мазкур вазнда Муҳаммадризо Қувватов бир ёнбош баҳоси билан турнирнинг 60 кг. вазнида биринчи бўлди. 

66 кг.лик полвонлар ўртасидаги ўзаро беллашувларнинг финалида Қобилжон Аҳмедов (Ўзбекистон) ва Отабек Амиралиев (Қозоғистон) кураш тушишди. "Ҳалол" баҳоси билан ҳамюртимиз Қобилжон Аҳмедов устун келди.

70 кг. вазн тоифасидаги финалда Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон) ҳамда Собир Сапарбоев (Қозоғистон) ўзаро куч синашди. Мазкур вазнда қозоғистонлик Собир полвон битта "чала" баҳоси билан рақибини орта қолдириб, олтин медални ўзиники қилди. 

Барча бирдек орзуқиб кутган мутлақ вазнда эса Ўзбек полвони, сурхондарёлик номдор курашчи Муҳсин Ҳисомиддинов қўшни тожикистонлик полвон Дадахон Қурбоналиев билан куч синашди. Ўртадаги ҳакам ҳиндистонлик Рави Капурнинг тожикистонлик полвонга кўрсатган "танбеҳ" ва "дакки" баҳоси эвазига Муҳсин полвон турнирнинг мутлақ чемпионига айланди.

Шу тариқа навбатдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат-Термизий хотираси бағишланган XV халқаро турнир якунланди. 

Қуйида бугун 11 апрель кунгги ғолиб ва совриндорлар билан танишинг. 

Аёллар ўртасида 70 кг. вазн тоифасидаги ғолиблар:

1. Покизахон Камоллиддинова (Ўзбекистон) 

2. Азман Амаева (Қозоғистон)

3. Филура Эргашева (Ўзбекистон)

3. Владлено Гусева (Россия)

Эркаклар ўртасида 60 кг. вазн тоифасидаги ғолиблар:

1. Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон) 

2. Абдулазиз Хамраев (Ўзбекистон)

3. Акобир Қурбонов (Ўзбекистон)

 3. Канат Сейлхан (Қозоғистон)

Эркаклар ўртасида 66 кг. вазн тоифасидаги ғолиблар:

1. Қобилжон Аҳмедов (Ўзбекистон) 

2. Атабек Амирали Хамраев (Қозоғистон)

3. Руслан Бўриев (Ўзбекистон)

3. Муҳаммад Юсуф Шуайб (Афғонистон)

Эркаклар ўртасида 73 кг. вазн тоифасидаги ғолиблар:

1.Собир Сапарбаев (Қозоғистон) 

2.Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон)

3. Ўрол Содиқов (Ўзбекистон)

3. Хусайни Илсоқзода (Тожикистон)

Эркаклар ўртасида мутлақ вазн тоифасидаги ғолиблар:

1. Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон) 

2. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон)

3. Яҳё Имомов (Ўзбекистон)

3. Неъматулло Асранкулов (Тожикистон)

Халқаро турнирда ўз вазн тоифаларига кўра, биринчи ўринни олган полвонлар 3 минг, иккинчи ўрин икки минг ва иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонларнинг ҳар бири 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот билан тақдирланди. 

Мутлақ вазн тоифасидаги курашда Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон) Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10  минг АҚШ долларига сазовар бўлди. 

Иккинчи ўринни эгаллаган тожикистонлик Дадахон Қурбоналиевга 5 минг АҚШ доллари пул мукофоти берилди. Учинчи ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик Яҳё Имомов ва тожикистонлик Неъматулло Арсланқуловларнинг ҳар бирига 3 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги соврин насиб этди.

Мутлақ вазннинг ғолиб ва совриндорларига аталган пул мукофотлари, сертификат ва медалларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда  Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон тантанали равишда топширди.

Алимурод Мамадаминов, Илҳом РАҲМОНОВ Термиз шаҳридан тайёрлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг