UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

19 апр 07:32
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

“Алпомиш ва Барчиной”: Коллежда тест-меъёрлари қабул қилинди

Маълумки, ўсмирликнинг айни депсинган палласи 15-16 ёшдан номоён бўла бошлайди.

Бундай пайтда фарзандларимизнинг бўш вақтларини бирор-бир фойдали машғулот сари йўналтириш ҳар биримизнинг вазифамиз. Биргина жисмоний тарбия ва спорт билан ошно бўлиши  уларнинг турли салбий иллатлардан ҳимоя қилибгина қолмай, аксинча соғлом, жисмонан кучли ва маънавияти юксак бўлиб камол топишида хизмат қилиши бор гап.

Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг дарслардан бўш пайтларини мазмунли ўтказишда ташкил этилган тўгаракларнинг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежида айни пайтда 1500 нафардан ортиқ ўқувчилар турли касб-ҳунарлар бўйича таҳсил олишади. Коллеж ҳовлисидаги батартиб мини-футбол, енгил атлетика каби спорт майдончалари, кенг ва шинам спорт зали доим ўқувчилар билан гавжум. 

Боиси, юқорида таъкидлаганимиздек, спортнинг волейбол, енгил атлетика, баскетбол, стол тенниси, шахмат тўгараклари  мунтазам ишлаб турибди. Тўғри, мазкур ташкил этилган тўгракларда иштирок этаётган ўғил-қизлар профессионал спортчи даражасига кўтарилмас, бироқ соғлом турмуш тарзини теранроқ англаб бориши шубҳасиз. 

Қолаверса, мунтазам машғулотарда иштирок этаётган спортчи-ўқувчилар  турли даражадаги спорт беллашувларида муваффақиятларга эришишлари учун  сабаб бўлиши янаям қувонарли. 

Киши жисмоний ҳолатини аниқлашда “Алпомиш ва Барчиной” тест-меъёрларининг ўрни беқиёс. Шу боис ҳар йили баҳор фаслида мазкур тест-синовларини ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида қабул қилиниши коллежда одат тусини олган. 

Куни кеча коллежнинг меҳнат жамоаси ва ўқувчилари учун тест синовлар қабул қилинди. “Алпомиш ва Барчиной” тест-синовлари дастурига мувофиқ шу куни имкониятдан келиб чиқиб 100 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, гранта улоқтриш, турникда тортилиш ва ётган ҳолда танани кўтариш (Пресс) бўйича меъёрлар аниқланди. 

Коллеж директори вазифасини вақтинча бажарувчи Вилоят Давлетова раислигида  жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Абдилҳаким Жумаев (катта ўқитувчи, ҳакам) Омонгул Юсупбаева (Жисмоний тарбия раҳбари, бош ҳакам),  Рустамжон Гемаев (ҳакам) ва бошқа масъуллардан иборат  ўқитувчилар ҳар бир қатнашчининг бажарган тест-меъёрларини баҳолаб боришди.  

Махсус тест-синовларини топшириш жараёни чин маънода шу куни спорт байрамига айланиб кетди. Бу ҳам бўлса қайсидир маънода  кенг жамоатчилик орасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммалашишига, янада қизиқиши ортишига олиб келиши бор ҳақиқат. Коллежда таҳсил олаётган ўқувчилар, ишчи-ходимлар энди ўз жисмоний ҳолатини билади. 

“Алпомиш ва Барчиной” нинг ёшга доир талабини бажаролмаган иштирокчи жисмоний нуқсонини яхшилаш учун спорт майдончаси томон ошиқса, бажарган иштирокчи кейинги мавсумда янаям яхшироқ натижа кўрсатиш учун у ҳам спорт майдончалари томон қадам ташлаши бор гап. 

Тўғрида, ким ҳоҳлайди 100 метр масофага югуришда ҳаммадан ортда қолишга, ким ҳоҳлайди турникда зўрға бир ёки икки бор тортилишни, менимча ҳеч ким. 

Демак, жисмоний ҳолатимизни аниқлаш ва яхшилаш сари спорт майдонлари томон юришни унутмайлик. 

Зеро, жисмоний соғломлик маънавий бойлик билан уйғунлашганда баркамол инсон бўлишимиз аллақачонлар исботини топган.      


Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг