UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

09 апр 20:14
Янгиликлар

Кураш

Алпомиш юртида Алплар жам бўлди ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, 9-11 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV Халқаро турнир мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун куннинг биринчи ярмида Термиз халқаро аэропортида турнир иштирокчилари, ОАВ вакилари тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Тожикистон (11 нафар) ҳамда Афғонистон (12 нафар) жамоаларини Саросиё ва Термиз тумани Хайратон чегара постларидан ҳам кутиб олинди.

Таъкидланишича, халоқаро турнирда 150 нафардан ортиқ полвонларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Бугун куннинг иккинчи ярмида  оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Термиздаги Матбуот уйида ОАВ ходилари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Сурхондарё вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Жўрабек Тўраев, Ўзбекистон кураш федерацияси  раисининг биринчи ўринбосари, замонавий кураш қоидалари асосчиси Комилжон Юсупов, Халқаро кураш ассоциасияси техник директори Ризо Носирийлар иштирок этишди. Анжуман иштирокчилари журналист ва блогерларнинг қизиқтирган  саволларига  атрофлича жавоблар беришди.

Турнир дастурига мувофиқ, кечки пайт ҳакамлар учун семинар ва полвонлар иштирокида вазн ўлчаш ҳамда “Сурхон” меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Эртага 10 апрель куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Халқаро турнирга старт берилади.

Шунингдек, эртага турнир иштирокчилари учун ташкилотчилар томоиндан диққатга сазавор жойларга турли сайёҳатлар ҳам уюштирилади.

Бу эса юртимизда спорт ва туризмни ривожига муносиб хизмат қилиши бор гап.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, Термиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг